Корхонанинг айланма маблағлари (2 соат)


Download 34.7 Kb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi34.7 Kb.
#1040125
1   2   3   4
Bog'liq
korxonaning aylanma mablaglari

Rс.о
Ом= ——— .
Мқув

Бу ерда: Rс.о. - соф оғирлик, у металл деталлар ва машина қисмлари оғирлигининг йиғиндисига тенг, т, кг; Мқув – машинадан асосий фойдаланиш тавсифи бирлигининг миқдори (трактор қуввати - от кучи; автомобилнинг юк кутарувчанлиги - т).


Кимё саноатида айланма фондлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаганда ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Кимё саноати тармоқларида, (шунингдек моддаларга кимёвий йўл билан ишлов берадиган ишлаб чиқаришларда) кўп ҳолларда “маҳсулот соф оғирлиги” тушунчаси йўқ. Бу тармоқларда кимёвий технология хусусиятлари сабабли кўпинча бошланғич хом ашёлардан ҳеч бири тайёр маҳсулот таркибига ўзининг асл кўринишида кирмайди. Шу сабабли кимёвий жараёнга ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига материаллар харажати тасдиқланган технологияга (рецептурага) мувофиқ белгиланади ва назарий деб аталади. Материалларнинг назарий харажатига чиқиндилар ва қайтарилмайдиган йуқотишлар кирмайди.
Кимё саноатида материаллардан фойдаланиш кўрсаткичи бўлиб муайян кимё маҳсулоти бирлигини ишлаб чиқаришга ёки кимёвий жараёнга материаллар назарий харажатининг истеъмол қилинадиган материалларнинг ҳақиқий сарфига нисбати ҳисобланади. Ҳақиқий харажат назарий харажатдан кимёвий жараёнларда вужудга келадиган йўқотишлар катталигига кўпдир. Ҳақиқий ва назарий харажатлар ўртасидаги фарқ қанчалик кам бўлса, у шунчалик тараққий бўлади.
Айланма маблағларни нормалаш Н­ам қуйидагича ифодаланади:
На.м.и.ч.з. + Нт.и.ч. + Нт.м.
Бу ерда; Ничз - ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаш;
Нт.и.ч - тугалланмаган ишлаб чиқаришни нормалаш;
Нт.м. - тайёр маҳсулот заҳираларини нормалаш.
Саноат корхоналарида айланма маблағлардан самарали фойдаланишни учта асосий кўрсаткич тавсифлайди.
Айланувчанлик коэффициенти улгуржи нархларда маҳсулот сотилиши ҳажмини корхонада айланма маблағларнинг ўртача қолдиғига бўлиш йўли билан аниқланади:

Download 34.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling