Корхонанинг айланма маблағлари (2 соат)


Айланма маблағларнинг тармоқлар бўйича тақсимланиши


Download 34.7 Kb.
bet2/4
Sana20.12.2022
Hajmi34.7 Kb.
#1040125
1   2   3   4
Bog'liq
korxonaning aylanma mablaglari

Айланма маблағларнинг тармоқлар бўйича тақсимланиши



Айланма фондларнинг гуруҳ ва элементлари

Сано-ат

Қора металлур-гия

Маши-на-созлик

Энер-гети-ка

Енгил саноат

Озиқ-овқат саноати

1. Ишлаб чиқариш заҳиралари - жами

70,2

65,0

55,3

98,3

90,0

78,8

Ж у м л а д а н :



















Хом ашё ва асосий материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар

46,2


23,8


37,5


-


76,7


52,2


Ёрдамчи материаллар

6,6

11,0

2,3

24,1

5,7

6,1

Ёқилғи

1,7

2,0

0,7

37,4

0,5

1,6

Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар

3,9

11,0

2,0

23,0

1,7

2,0

Қадоқлаш ва ўров материаллари

3,0

0,5

0,6

0,3

1,2

11,3

Жиҳозларлар, хўжалик асбоблари ва қиммат бўлмаган, тез эскирувчи бошқа буюмлар

9,8

16,7

12,2

19,5

3,2

5,6

2. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар

24,0


18,3


42,2


0,5


9,8


19,5


3. Келгуси давр харажатлари ва бошқа меҳнат предметлари

5,8


16,7


2,5


1,2


0,2


1,7


Жами айланма ишлаб чиқариш фондлари



100,0



100,0



100,0



100,0



100,0



100,0

Эркин бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий вазифалардан бири - ресурслар тежамкорлиги тамойилига риоя қилган ҳолда ишлаб чиқаришни жадаллаштиришдир.


4.2. Айланма фондларнинг айланиш босқичлари
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда маҳсулот ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Биринчи босқичда айланма маблағлар пул шаклидан моддий бойликларнинг ишлаб чиқариш заҳираларига айланади, яъни “пул – товар” (П-Т) муносабатлари рўй беради.
Иккинчи босқич ишлаб чиқариш, яни маҳсулотни тайёрлаш жараёнини ўз ичига олади. Бу босқичда айланма маблағлар ва биринчи ўринда айланма фодлар тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳолига келтирилиб, товар шаклини олади (Т).
Учинчи босқичда айланма маблағлар товар маҳсулоти шаклида муомалага киритилиб, сотилади ва яна пул шаклини олади (Т).
Шу тариқа айланма маблағлар барча босқичлардан ўтиб, тўлиқ айланишни амалга оширишини қуйидаги тарзда акс эттириш мумкин:
1-босқич - пул-товар (П-Т);
2-босқич - ишлаб чиқариш (и/ч);
3-босқич - товар-пул (Т).
Шуни қайд қилиб ўтиш муҳимки, корхонанинг айланма маблағлари бир вақтнинг ўзида учала босқичда ҳам пул маблағлари, ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Корхонанинг айланма маблағлари ҳаракати маълум бир иқтисодий қонунлар асосида ишлаши ҳамда улардан ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оқилона фойдаланишни кўзда тутиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунлардан ва айланма маблағлардан фойдаланиш қоидаларидан четга чиқиш айланма маблағларнинг етишмаслигига ёки самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
4.3. Айланма фондлардан фойдаланиш
кўрсаткичлари
Айланма фондлардан фойдаланишни ҳар томонлама яхшилаш - саноат корхоналарининг муҳим вазифаларидан биридир. Хом ашё, ёнилғи, ёрдамчи материаллардан қанчалик яхши фойдаланилса, маҳсулотнинг маълум миқдорини ишлаб чиқариш учун улар шунчалик кам сарфланади. Бу орқали саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти вужудга келади.
Ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш ва саноат корхоналари ишини таҳлил қилиш учун ҳар бир саноат тармоғида моддий ресурслардан самарали фойдаланиш даражасининг турли хил кўрсаткичлари ишлатилади. Улар ишлаб чиқаришда моддий ресурслардан фойдаланиш шарт-шароитларини тўлиқ акс эттиради ва ишлаб чиқариш истеъмолининг барча босқичларини қамраб олади. Хом ашёга бирламчи ишлов берадиган тармоқларда қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилади:
- бошланғич хом ашёда фойдали модда миқдори (рудада олтин, лавлагида шакар миқдори ва ҳоказо);
- бошланғич хом ашёдаги фойдали моддадан фойдаланиш даражаси ва хом ашёга ишлов бериш жараёнида вужудга келадиган йўқотишлар фоизи;
- яроқли маҳсулотни якуний ишлаб чиқариш. У яроқли маҳсулот ҳажмини бошланғич хом ашё ҳажмига бўлиш билан, шунингдек фоизларда (натижани 100 га кўпайтириш керак) ҳисобланади.
Яроқли маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи унинг якуний миқдорини баҳолашда хизмат қилади. Масалан, рудадан 20% мис олинди, лекин бу режадаги ишлаб чиқариш 100% эканлигини билдирмайди. Мисни режадаги ишлаб чиқариш 23% бўлиши мумкин, бу рудада миснинг ҳақиқий миқдорини ифодалайди.
Қора металлургияда пўлат эритишда темирдан фойдаланиш баланс усули билан ҳисобланади. Темир балансининг кирим қисмида хом ашё харажатининг элементлари ва миқдорлари кўрсатилади (турли хил руда, лам, стружка). Харажат қисмида олинган маҳсулот, йўқотишлар ва чиқиндиларнинг турлари ва миқдорлари аниқланади (турли хил чуян, шлак, угар ва ҳоказо). Пўлат эритиш бўйича темир баланслари ва прокат ишлаб чиқариш бўйича металл баланслари ҳам шундай ҳисобланади. Бу баланслар сарф-харажат коэффициентларини аниқлаш имконини беради. Бу коэффициентлар сарфланган материаллар оғирлигининг яроқли маҳсулот тоннасига нисбатини ифодалайди.
Машинасозлик тармоқларида айланма фондларнинг асосий элементи - металлдан фойдаланиш даражасини аниқлашда тегишли кўрсаткичлари қўлланилади.
Машина ва механизмларни ясаш босқичида машинанинг нисбий металл сиғими кўрсаткичи (машинанинг нисбий оғирлиги) Он ҳисобланади.

Download 34.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling