Масъул: Республика махсус комиссияси
II. Тиббиёт муассасаларидан ҳар куни коронавирус касаллиги аниқланган шахслар тўғрисида ички ишлар органларига электрон маълумотлар юбориш амалиётини жорий этиш орқали ўзаро ахборот алмашинувида тезкорликни таъминлаш.
Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бунда, ички ишлар органлари масъул ходими томонидан беморлар тўғрисидаги маълумотлар шу куннинг ўзида маҳаллалар кесимида фуқаролар йиғини раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарига (профилактика инспекторига) электрон (интернет алоқаси чекланган жойларда қоғоз шаклида) рўйхати юборилади.
Шу асосда, уй шароитида карантинга олинган шахслардан касаллик тарқалишини олдини олиш бўйича қисқа муддатли тезкор чора-тадбирлар белгиланади.
Масъул: Ички ишлар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари
III. “Уй шифохона”си тажрибасини амалиётга татбиқ этишда уй шароитида карантин ўташнинг қоида ва мезонларини белгилаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан “Уй шароитида карантин ўташнинг тартиби тўғрисида” вақтинчалик Низом ишлаб чиқиш.
Бунда, юртимизда аҳолининг аксарият қисми ҳовли уйларда истиқомат қилишини инобатга олган ҳолда олти ёки ундан ортиқ аъзоси бўлган оилаларда беморни стационар тартибда (шифохона ёки бошқа махсус муассасаларда) карантинга олиш чораларини аниқ белгилаш.
Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
IV. Уй шароитида карантинга олинган шахсларни амбулатор шароитда даволанишининг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва ўзини яккалаш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уни фуқаролар ўртасида тарғибот қилиш орқали аҳолининг тиббий маданият кўникмаларини мустаҳкамлаш.
Ушбу амалиётни аввало уй шароитида карантинга олинган шахслар ўртасида оилавий поликлиника патронаж ҳамширалари томонидан уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаган ҳолда тарғиботини йўлга қўйиш.
Беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганлар учун алоҳида эслатмалар ишлаб чиқилиб, уларга тарқатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |