Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими бўйича т а к л и ф л а р


Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги V


Download 177.25 Kb.
bet5/6
Sana03.02.2023
Hajmi177.25 Kb.
#1150306
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Доклад коронавирус кискартилган nfrkba

Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги


V. Уй шароитида карантинга олинган оилаларни кундалик зарур эҳтиёжлар (озиқ-овқат, дори-дармон, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари) таъминотида масофавий мулоқотни йўлга қўйиш.


Масъул: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари

Бунда, карантинга олинган фуқаро кундалик эҳтиёжи бўйича фуқаролар йиғини масъул вакилларига, тиббий ёрдам олиш юзасидан патронаж ҳамшира, мобил бригада (соат 08:00 дан 20:00 гача) ёки “103” хизматига (соат 20:00 дан 08:00 гача) мурожаат қилиш тартибини жорий этиш.


Хонадонга олиб келинган озиқ-овқат, дори-дармон ёки бошқа хизматлар учун ҳақ тўланишида нақд пул муомаласини максимал даражада чеклаш ва пластик карта орқали тўловларни амалга оширишни ташкил этиш.
Фуқаролар йиғини вакиллари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари шу маҳалла ҳудудидаги савдо дўконларидан арзонлаштирилган нархларда сотиб олинишини йўлга қўйиш.
Уй шароитида карантинга олинган хонадонлар жойлашган маҳаллаларда фуқаролар йиғини томонидан “Темир дафтар”лар юритилишини йўлга қўйиш ва ушбу оилаларга етказилган озиқ-овқат, дори-дармон ёки бошқа воситалар тўғрисидаги маълумотларни, шу билан бирга карантин муддати тугаганда уларни рўйхатдан чиқаришни қайд этиб бориш.
Уй шароитида карантинга олинган хонадонлар 5 тадан кўп бўлган маҳаллаларда озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари етказилишида тезкорликни таъминлаш бўйича маҳаллаларга
1 тадан “Дамас” автомашинаси бириктириш.
Масъул: маҳаллий ҳокимликлар

Шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларга тиббий ҳимоя ва антисептик ҳамда бошқа шахсий гигиена воситаларини жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан ажратиш чоралари кўриш.



Download 177.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling