Масъул: маҳаллий ҳокимликлар
Ажратилган воситаларни волонтёрлар гуруҳи томонидан етказиб берилишини йўлга қўйиш.
Масъул: Ёшлар агентлиги
VI. Уй шароитида карантинга олинган шахслар фойдаланган шахсий ҳимоя ва бошқа гигиеник воситалар ёки ушбу хонадондан чиқаётган маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш йўли билан йўқ қилиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш.
Бунда, карантинга олинган хонадонларга улардан чиқаётган маиший чиқиндилар учун алоҳида рангга бўялган полиэтилен пакетлар тарқатилишини жорий этиш.
Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар
VII. Уй шароитида карантинга олинган шахслар ва касаллик аломати кузатилаётган фуқароларга тиббий маслаҳатлар бериш бўйича соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида “онлайн мулоқот” йўлга қўйиш.
Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
VIII. Оилавий поликлиникалар қошида ташкил этилган мобил бригада ходимларини шахсий ҳимоя воситаларига эҳтиёжлари бўйича етарли миқдорда тиббий комбинезон, кўзойнак, қўлқоп ҳамда ниқоблар билан таъминлаш чораларини кўриш.
Масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Мазкур таклифлар кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш учун ахборот тариқасида киритилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |