Корпоратив мижозларни кредитлаш йўналиши бўйича номзодларнинг касбга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан бериладиган


Download 160.5 Kb.
bet5/13
Sana08.01.2023
Hajmi160.5 Kb.
#1083935
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Саволлар (1)

Г) Мақсадлилик (Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олин-ган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, маса-лан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқа-риш харажатларини қоплашга ва ҳоказо аниқ бирор объектга мақ-садли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарф-лаши керак . Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади.) Е) Тўловлилик (Бу тамойил айланма фондларининг доиравий айланишини, кен-гайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи тўлов ресурслари суммасини аванслаштириш заруриятидан келиб чиқади.
Бу тамойилга асосан корхоналар фойдаланилган қарз маблағ-лари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредит-нинг тўлаш уни тўлиқ суммада ўз эгасига қайтарилишинигина эмас, шу билан кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Демак, кредитор ўз маблағларини ҳеч вақт ўз ҳажмида қайтариб олиш шарти билан бермайди, бунда у маблағни қарзга берганлиги учун муайян тўлов талаб қилади (фоизсиз имтиёзли кредитлар бундан мустасно)).

2. «Микромолиялаш», «микрокредит», «микроқарз» ва «микролизинг» деганда нима тушунилади?
Микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир
Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
3. Кредитга лаёқатллик коэффициентларини санаб беринг. Уларнинг моҳияти ва ҳисоблаш тартибини тушунтириг.

Download 160.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling