Маънан эскирган ҳамда ноликвид мулкларни гаровга олишга йўл қўйилмайди.
8. Револьвер кредит нима ва унинг оддий кредитдан қандай фаркли томонлари мавжуд?
Револьвер кредит шартномаси буйича кредит олувчи фирма кредит тизими муддати ичида белгиланган микдорда кредит олиши, олинган карзнинг бир кисмини ёки тўлиқ ҳажмини тўлаши ва зарур ҳолларда яна карз олиши мумкин. Бу кредитнинг афзаллиги шундаки, уни олаётганда фирма махсус гаров билан кредитни таъминлаши шарт эмас ва бу кредит киска муддатга ёки 3-5 йил муддатга берилади.
9. Кредит учинчи шахс кафиллиги остида берилганда қўшимча равишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Кафил ташкилот таъсис ҳужжатлари;
Кафил ташкилот таъсисчиларининг кафиллик бериш тўғрисидаги қарори;
Кафил ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботлари;
Кафил ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун аудиторлик хулосаси;
Муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Қафил берувчи ташкилотнинг бошқа банкларда иккиламчи ҳисобрақами мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.
10. Қандай ҳолатларда факторинг операциялари амалга оширилмайди?
Тўловчида муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда факторинг операциялари ўтказилишига йўл қўйилмайди;
11. Банкка алоқадор шахслар ким ва улар билан битимлар тузиш тартиби қандай?
Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг аъзолари ҳамда бош банкда ташкил этилган қўмиталарнинг (банк таваккалчиликларини бошқаришга масъул бўлмаган қўмиталар бундан мустасно) банкнинг бошқарув органлари аъзолари бўлмаган аъзолари, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари;
бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки шахслар гуруҳи таркибида биргаликда фаолият кўрсатувчи, банкда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар. Агар мазкур жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари банкнинг устав капиталидаги улушларга эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса, унинг миқдоридан қатъи назар, ушбу улуш мазкур шахснинг эгалигида ва назорати остида турган деб ҳисобланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |