Корпоратив мижозларни кредитлаш йўналиши бўйича номзодларнинг касбга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан бериладиган


Банклар активларни «фоизларни ўстирмаслик» мақомига қуйидаги ҳолларда ўтказади


Download 160.5 Kb.
bet12/13
Sana08.01.2023
Hajmi160.5 Kb.
#1083935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Саволлар (1)

Банклар активларни «фоизларни ўстирмаслик» мақомига қуйидаги ҳолларда ўтказади:
1) активлар Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз турларга таснифланганда;
2) актив МҲХС га мувофиқ қадрсизланганда (1-илова);
3) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 60 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича);
4) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 90 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича);
3. Активларга «фоизларни ўстирмаслик» мақомини берган пайтдан бошлаб, банклар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
1) фоизли даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади;
2) барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадлар баланс ҳисобварақларидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши лозим ва активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилгандан сўнг кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида амалга оширилади;
3) ушбу активлар бўйича барча кейинги тўловлар биринчи навбатда, ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадларни, кейин эса кредитнинг асосий суммасини қоплашга йўналтирилади.
4. Ҳисобланган фоизли даромадларни кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:
Дт Тегишли фоизли даромадлар ҳисобварақлари
Кт 16300 «Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»
Дт 91500 «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари»
Кт 96333 «Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи» ёки,
96335 «Активлар, фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ».
9. Банк активлари, шу жумладан, кредитлар қандай таснифланади ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши қанча миқдорда заҳиралар шакллантирилади?

Download 160.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling