Корпоратив стратгия Рақобатбардошлик даражалари


Рақобатбардошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг М. Портер модели (миллий ромб)


Download 165 Kb.
bet3/4
Sana18.12.2022
Hajmi165 Kb.
#1027060
1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу

Рақобатбардошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг М. Портер модели (миллий ромб)


Миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлилиги – ҳалол рақобат шароитида жаҳон бозори талабларини қондирувчи, иқтисодий ўсиш ва турмуш сифатини оширишни таъминлайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда ўрта ва узоқ муддатга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаб туриш қобилиятидир. Миллий иқтисодиётнинг
рақобатдошлиги масаласи доимо иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Ушбу масаладаги замонавий назарияларнинг кўпига асос бўлган фикрлар М.Портернинг изланишларида ёритилган. М. Портер мамлакат иқтисодиётининг рақобатдошлиги унинг ресурслар билан яхши таминлангангагина боғлиқ эмаслигини, рақобат устунлигини шакллантириш, таъминлаб туриш мумкинлигини кўрсатиб берди ва унга мамлакат фирмаларининг рақобатдошлигини таъминлаш орқали эришилади, деган фикрни илгари сурди. Рақобатдошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг М.Портер концепциясига кўра, мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий ромб”ни ташкил этувчи тўртта унсурдан иборат. Қуйида “миллий ромб” ни ташкил этувчи унсурларга қисқача тўхталиб ўтамиз. . (2-расм.)

2-расм. М.Портернинг рақобат устунликлари ромби18


М.Портер концепциясига кўра, мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий ромб”ни ташкил этувчи тўртта унсурдан иборат. Улар қуйидагилар:

  1. Омиллар билан таъминланганлик

  2. Талаб параметрлари




18 Портер М. Международная конкуренция: конкурентные преимущества стран. М.: /пер. с анг. – Международные отношение, 2008, 782с.

  1. Ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи тармоқлар

  2. Фирмалар стратегияси таркиби ва рақобатчилик мухити Мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий ромб”ни ташкил этувчи тўртта унсурларни алохида кўриб ўтамиз.

  1. Омиллар билан таъминланганлик. Ишлаб чиқариш омиллари назарияси бўйича товар айланишининг оқими ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, табиий ресурслар, сармоя, инфратузилма каби омилларини белгилаб беради. Мамлакатда ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги миллий иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Ишлаб чиқариш омилларини шакллантириш ва янгилашнинг тезлиги ва самарадорлиги ҳамда иқтисодиётнинг маълум тармоқларида қўллаш муҳимдир. ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида кишилар билан табиат ўртасидаги боғланишни амалга оширувчи шахсий ва техник-буюмлашган элементлар тизимидан иборат.

Меҳнат, материал, билим, пул, инфратузилма ресурслари билан таъминланиш мамлакатнинг рақобатдошлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ресурсларнинг баъзилари олдиндан мавжуд бўлса, айримлари яратилади ва ривожлантирилади.


  1. Download 165 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling