Корпус деталларини Режа: 1
Download 356.5 Kb.
|
Корпус деталларини
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Умумий ва конструктив технологик хусусиятлари.
Корпус деталларини Режа: 1. Умумий ва конструктив технологик хусусиятлари. 2 .Орқа кўприклар картерини кўриниши. 3. Кичик литражли автомобилларнинг орқа кўприги картерини тайёрлаш. 1.Умумий ва конструктив технологик хусусиятлари. Корпус-деталлари (корпуслар) ичига алоҳида деталлар ва йиғма жойлаштирилган. Корпуслар мураккаб шаклга эга бўлади. Уларда ишлов бериш мақсадида станок моламаларига ўрнатиладиган оддий ва ишончли асос юза йўқ, шунинг учун улар ишлов бериш жараёнида ҳам, станокдан станокка узатилаётганда ҳам йўлдош-мосламаларга ўрнатилган ҳолда туради. Ишлов беришда технологик асос сифатида бир-бирига параллел, иккита аниқ тешик ва ҳамма амалларда бир хил мосламалардан фойдаланиш имконини беради. Агар корпусдаги асос юзалар қониқарли бўлмаса (масалан, калта бўлса) ёки асос тешиги умуман йўқ бўлса, унда технологик юза ҳосил қилиб, тешиклар очилади ва шуларга таяниб ишлов берилаверади. Корпусларга ишлов бериш учун автомат қаторлардан фойдаланилади. Уларда кесиб ишлаш бўйича турли-туман амаллар: фрезалаш, сидириш, пармалаш, резьба кесиш, тешикни йўниб кенгайтириш, хонинглаш ва шу кабилар бажарилади. Кесиб ишлашдан ташқари айрим йиғув ишлари (втулкаларни уриб киритиш, болтларни қотириш ва ҳ.к.), ювиш, синов ва назорат амаллари ҳам бажарилади. Корпуслар асосан кулранг ва болғаланувчи чўянлардан ёки алюминий қотишмаларидан қуйиб тайёрланади. Шунингдек, пўлат листлардан штамплаб пайвандланган корпуслар ҳам бўлади (кичик литражли автомобилларнинг орқа кўприк картери, юк автомобилидаги олдинги тортувчи кўприк корпуси, ЗИЛ-131 двигателининг картери ва б.). Қуйма корпусларнинг энг катта ўлчамлари ва массаси, материали ва тайёрлаш усули деворлар қалинлигини белгилаб берадиган энг муҳим омиллар ҳисобланади. Штамплаб пайвандланган корпуслар чўян қуймаларга қараганда кичикроқ, енгилроқ ва ишловга қулайроқ бўлади. Бундай корпусларнинг айрим қисмларини турли конструкцион материаллардан: катта куч остида ишлайдиганларини юқори мустаҳкамликка эга бўлган легирланган ва углеродли пўлатдан тайёрлаш мумкин. Шунингдек, сортли ва мураккаб бичимли прокат, штампланган ва қуйма қисмларни аралаш ишлатиш мумкин. Автомобилнинг корпус деталлари конструкцияси ва ўлчамлари жиҳатидан турли-туман, шунинг учун уларни тайёрлаш технологик жараёнлари ҳам бир-бирига ўхшамайди. Мисол тариқасида бир нечта шундай деталларни тайёрлашни ўрганамиз: орқа кўприк картери, кичик литражли автомобил узатмалар қутисининг картери, цилиндрлар блоки, енгил автомобил тирсакли валнинг ўзак подшипниклари қопқоғи ва ҳ.к. Download 356.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling