Корпус деталларини Режа: 1


Аралаш тайёрланадиган картерлар


Download 356.5 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi356.5 Kb.
#1016826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Корпус деталларини

Аралаш тайёрланадиган картерлар ўрта класс енгил автомобилларда ва юк кўтариш қобилятига ўрта ва катта бўлган юк автомобилларда қўлланади. Бу конструкциянинг марказий қисми-бош узатманинг корпусидир. У, одатда, болғаланувчан чўяндан қуйиб тайёрланади. Оғир шароитларда ишлайдиган автомобиллар ва тягачларнинг бош узатма корпуси пўлатдан қуйилади ёки штампланган ва очилиб-ёпиладиган қопқоқ билан яхлит қуйилган ҳолда тайёрланади. Бундай корпус икки бўлакдан ажралади ва уларнинг ичига дифференциал қутисининг подшипниклари ўрнатилади. Картернинг иккала конструкциясида ярим ўқлар ғилофининг қувури пресслаб кегизиладиган енг бор.
/илдиракли тракторларнинг орқа кўприк картери яхлит қуйма бўлиб, ярим ўқнинг қуйма енглари унга бураб қотирилган.
Бош узатманинг қуйма корпуси ярим ўқлар ғилофи билан улангунга қадар кесиб ишлашдан тўлиқ ўтади. /илоф, пўлат қувурлардан тайёрланиб, учининг ташқи диаметри цапфа билан пайвандлашга мосланиб «ўтқазилади». Цапфалар тормоз лаппагининг фланеси билан яхлит қилиб ёки дисксимон фланес кўринишда тайёрланади. Уларни улашга тайёрлаб қўйилган яримўқ ғилофининг ишловидан чиққан бўйнига ўтказиб, сўнгра пайвандланади. Шундан кейин кесиб ишланадиган якунловчи ишлов берилади.
Аралаш тайёрланган картернинг афзаллиги-унинг ихчамлигида ва турли қисмларни ҳар хил материлдан тайёрлаш имкониятидир. Камчиликлари-уланмалар кўп бўлгани сабабли бикрлиги етарли бўлмайди, шу сабаб девор қалинлигини кўпайтириш ва ўтказиш юзаларини каттароқ масофага чўзиш керак.
Орқа кўприклар картери конструкциясининг турли-туманлигига қарамай, ўлчамларнинг аниқлигига, туташув юзаларнинг ғадир-будурлигига ва уларнинг ўзаро жойлашуви аниқлигига бўлган умумий тарафларни ёзиш мумкин:

  • цапфанинг думалаш подшипниги ва ғилдирак гупчаги мой тутқичи қўйиладиган бўйни диаметри 6-7 квалитет аниқликда ва юза ғадир-будурлиги Ra қ1,25 мкм бўлиши керак;

  • енгил автомобилларнинг штамплаб пайвандланган ва аралаш тайёрланган картеридаги подшипник ўрни 6-7, баъзан 5- квалитет аниқликда ғадир-будурлиги Ra қ1,25 мкм бўлиши керак;

  • юк автомобилларининг яхлит қуйма ва штамплаб уланган картерининг ўртасидаги, бош узатма корпуси ўрнатиладиган тешик 8-9 квалитет аниқликда ишланиши керак(300-400 мм диаметрли тешик аниқлиги 0,10-0,15 мм);

  • енгил автомобилларнинг штамплаб пайвандланган картерининг ўртасидаги катта тешик аниқлиги - Н14. Қуйма картердан фарқли ўлароқ бу картер ишлатилганда бош узатма корпусини марказлаштириш ўрнатиладиган юзаларига эмас, координат тешикларга мўлжалланади;

  • яхлит қуйма картерлардаги ярим ўқлар ўрнатиладиган тешик, аралаш тайёрланган картерларнинг енгидаги (ташқи) ярим ўқлар ғилофи ўрнатиладиган тешик ва марказлаштирадиган чуқурчалар, тракторларнинг орқа кўприги картеридаги яримўқларнинг ҳажмдор ғилофи ўтказиладиган тешик 7-8 квалитет аниқликда ва тешик ғадир-будурлиги Ra 2,5 мкм бўлиши керак;

  • яримўқлар ғилофидаги ташқи ўтказиш бўйинларининг ва яримўқ қувури, қувурлар ўтказиладиган тешикларнинг ўқдошлиги 0,05 мм;

  • бош узатма корпусининг таянч юзасидан яримўқлар марказигача бўлган масофа аниқлиги 0,2-0,3 мм;

  • бош узатма корпусининг таянч юзаси ва яримўқларнинг чизма ўқи орасидаги нопараллеллик 300 мм узунликда 0,10-0,15 мм дан ошмаслиги керак.


Download 356.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling