Корпус деталларини Режа: 1
Орқа кўприклар картерини кўриниши
Download 356.5 Kb.
|
Корпус деталларини
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яхлит қуйма картерлар
- Штамплаб пайвандланган картерлар
2. Орқа кўприклар картерини кўриниши.
Конструктив ва технологик хусусиятлари. Орқа кўприк катта кучлар таъсирида ишлайди. У турли материаллардан ясалган, турли шаклларга эга деталларни пайвандлаб, уриб, ўрнатиб, тайёрланади. Қуйма корпусли ва штампланган кожухли ажралмас бирикмаларда қувурлар, цапфалар, кронштейн ва ҳ.к. деталлар ишлатилади. Картерни йиғишдан олдин бундай деталларнинг заготовкалари металл кесувчи станокларда ишланади, сўнгра йиғилган картерга якуний ишлов берилади. Орқа кўприкнинг картерида бошқарувчи ва бошқарилувчи тишли конуссимон ғилдираклар, дифференциал ва ярим ўқлар жойлашган; картернинг цапфасида ғилдирак, гупчаги, ярим кожухда-тормоз диски, осма таянчи ва бошқа деталлар ўрнатилади. Юқорида айтилган хусусиятларга кўра картер етарли даражада бикр ва аниқ бўлиши керак. Конструкцияси жиҳатидан орқа кўприк картерлари яхлит қуйма, штамплаб пайвандланган усулда тайёрланган бўлади. Яхлит қуйма картерлар бикр, оғир ва катта бўлади. Улар катта юк кўтарувчи автомобилларда, катта қувватли шатаклагичлар, ғилдиракли ва ўрмаловчи тракторларда ишлатилади. Кўп юк кўтарадиган автомобилларнинг картери қуйма пўлатдан, яримўқлар эса пўлат қувурлардан тайёрланади. Унча кўп бўлмаган юк кўтарувчи автомобиллар ва кичик тракторлар картери болғаланувчан чўяндан ясалади. Яхлит картер заготовкаси хом қум қолипларда олинади. Бу қолипларни эса, металл моделлар бўйича машина ёрдамида қолиплаб тайёрланади. Олинадиган қуйманинг аниқлиги ГОСТ 2009-55 бўйича 1-классга тўғри келади. Бундай заготовкаларни кесиб ишлаш анча қийин ва қиммат, чунки конструкциянинг картери икки кўринишда тайёрланади: орқа кўприк механизмлари учун картер. Кейингиси технологиябоплироқ, чунки кичикроқ, енгил ва қулай. Штамплаб пайвандланган картерлар юк кўтарувчанлиги ўрта ва кичик бўлган юк автомобилларида, кичик литражли енгил автомобилларда ишлатилади. Бу конструкция яхлит қуйма конструкцияларга қараганда кичик, енгил ва кам чиқиндили, бироқ бикрлиги нисбатан кам, тайёрлаш қийинлиги юқори ва дастлабки материали қиммат. Унинг бикрлигини ошириш учун кўп куч тушадиган жойларга қовурғалар, дисклар учбурчак таянчлар пайвандлаб қўйилади. Бу картерлар икки бўлакдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлак пўлат тунукадан штамплаб тайёрланади: кўринишидан - тоғарасимон балка, бир-бирига ёпиштирилганда кийимнинг енгига ўхшаб қолади. Унинг қалинлиги автомобилнинг юк кўтариш қобилятига қараб 3,5-9,5 мм бўлади. Download 356.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling