Корпус деталларини Режа: 1


Бурилиш станцияси, дона……………………………………………….1


Download 356.5 Kb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi356.5 Kb.
#1016826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Корпус деталларини

Бурилиш станцияси, дона……………………………………………….1


Электр двигателлари, дона………………………………………………15
Электр двигателларининг умумий қуввати, кВт …………………60
Қаторнинг ўлчамлари, м …………………….……………12,5х6,2
Масса, т………………………………………………………………44,5

Қатор бажарадиган ишлар: кўндаланг юзаларни кесиш, тешикни йўниб кенгайтириш ва икки томондан рах чиқариш (икки томонлама, горизонтал агрегат станок - С1); узунасига туширилган, бир томондан пайванд чокини тозалаш (вертикал фрезаловчи) худди шундай чокни-иккинчи томондан-тозалаш (С3); тамғалаш; картер заготовкаси ўртасидаги тешикни йўниб кенгайтириш ва рах чиқариш (икки шпинделли, вертикал, кесиб кенгайтирувчи агрегат станок-С4).


Учинчи, 9 вазиятли автомат қаторда иккита фланес-картер (яримўқлар ғилофи) билан, иккита пастки кронштейн-орқа османинг амортизатори билан уланади, бошқа деталлар флюс остида пайвандланади.
Автоматлаштирилган, 4 вазиятли қаторда осма пайвандлаш машиналари ўрнатилган. Улар пайванд чокларини, учма-уч туташган жойларни пайвандлаб тугатади, ярим халқа қопламаларни ичкаридан пайвандлайди. Деталлар вазиятдан вазиятга транспортёр билан ташиб турилади. Шундан сўнг заготовкалар осма транспортёрга илиб қўйилади. Бу транспортёр бошқа йўналишдан қопқоқларни олиб келади, улар картерга флюс остида пайвандланади. Кейин автомат пневматик ускуна заготовканинг зичлигини текширади, шундан сўнг заготовкалар тозалаш ва бўяш қаторига олиб кетилади. Ундан кейин шу осма конвейернинг ўзи тайёр маҳсулотни 16 тонналик гидропрессларга олиб боради. Пресс картерни узунасига ва кўндалангига сиқиб, тўғрилайди.
Иккита пайвандловчи ва битта механик ишлов берадиган бу қаторлар занжирли транспортёр-тўплагич воситасида ўзаро уланади. Пайвандловчи машиналар, тўғриловчи пресслар, назоратчи постлар ва зичликни текширадиган автоматик ускуна, ҳаммаси конвейер воситасида ўзаро боғланган.
Орқа кўприк картери заготовкасини тўлиқ кесиб ишлаш. Орқа кўприк картерининг асосий юзалари: редуктор картери маҳкамланадиган таянч юза; орқа кўприк ретуктори маҳкамланадиган болт тешиклари; орқа тормозлар шчитини улашга мўлжалланган тешиклар; подшипникларнинг таянч текислиги ва орқа тормоз шитлари.
Орқа кўприк картерини кесиб ишлашга бўлган асосий талаблар: редуктор уланадиган таянч юзанинг ғидир-будурлиги Rzқ20 мкм дан ортиқ бўлмасин; резьбали тешикларнинг қийшиқлиги ва оғиш 0,08 мкм гача; подшипниклар ўрнатиладиган тешиклар - Ø мм; мой тутқичлар ўрнатиладиган тешиклар -Ø45+0,06мм; бу тешикларнинг ғадир-будурлиги Rz2,5 мкм; подшипникларнинг таянч текислиги орасидаги масофа 12080,05 мм.

Download 356.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling