Коррупция – тараққиёт кушандаси


ноябргача (Тошкент вақти билан 24:00)гача


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana08.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1755820
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Танлов низоми

ноябргача (Тошкент вақти билан 24:00)гача қабул қилинади.


Белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим этилган аризалар кўриб 
чиқилмайди. 
II. Танловнинг мақсад ва вазифалари: 
9. Танловнинг мақсади – аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий 
маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз 
муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг 
оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни 
бартараф этиш йўлларини топиш, мазкур жараёнларга медиа соҳаси 
вакиллари (ОАВ, журналист блогерлар), ва кенг жамоатчиликни жалб 
қилиш. 
10. Танловнинг вазифалари
– аҳолининг коррупцияга қарши курашиш бўйича саводхонлигини 
ошириш; 
– жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини 
шакллантириш; 
– жамоатчилик эътиборини коррупцияга қарши курашиш масалаларига 
қаратиш, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат органларининг фаолияти 
билан яқиндан таништириш; 
– коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш жараёнларига 
кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали самарали жамоатчилик 
назоратини таъминлаш; 
– коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи 
жамоатчилик ва давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини 
мустаҳкамлаш, улар фаолиятига нисбатан ижобий муносабатни 
шакллантириш.
III. Танловни ўтказиш тартиби 
11. Танлов қуйидаги кетма-кетликдаги босқичларни ўз ичига олади: 
а) Танловни ўтказиш ҳақида эълон қилиш; 
б) Танлов Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш; 
в) Танловда иштирок этишни хоҳлаган фуқаролардан ариза ва 
ҳужжатларни қабул қилиш; 
г) Танлов Ҳакамлар ҳайъати томонидан келиб тушган ариза ва 
ҳужжатларни мазкур низом талабларига мослигини баҳолаш; 
д) Танлов Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолибларни аниқлаш; 
й) Танлов ташкилотчилари томонидан ғолибларни тақдирлаш.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling