Коррупция – тараққиёт кушандаси


IV. Танлов ҳакамлар ҳайъати


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana08.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1755820
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Танлов низоми

IVТанлов ҳакамлар ҳайъати 
12. Танловга топширилган ишлар Марказ томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши 
курашиш Агентлиги
БМТТД, Инсон ҳуқуқи маданияти маркази 
вакилларидан 
иборат 
шакллантириладиган 
ҳакамлар 
ҳайъати 
томонидан баҳоланади. 
13. Танлов ҳакамлар ҳайъати коллегиал орган ҳисобланиб, 
келишувга асосан, камида 7 кишидан иборат таркибда ташкил этилади. 


Ҳакамлар ҳайъати раиси Республика Инсон ҳуқуқи маданият маркази 
директори ҳисобланади. 
14. Танлов ҳакамлар ҳайъатининг таркиби (келишилган ҳолда) 
марказ директорининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади. 
15. Танлов ҳакамлар ҳайъати танлов жараёнида тўпланган 
ҳужжатларни кўриб чиқиш, иштирокчилар томонидан топширилган 
материалларни баҳолаш, бўйича иш олиб боради. 
16. Танлов ҳакамлар ҳайъати номзодлар ишларини кўриб чиқиш, 
уларни баҳолаш (2-иловадаги мезонларга асосан), кўриб чиқмасдан 
қолдириш, ғолибларни аниқлаш ҳақида ва бошқа қарорларни қабул 
қилади. 
17. Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг камида учдан икки 
қисми баҳолаш жараёнида иштирок этган тақдирда қарор қабул қилишга 
ваколатли ҳисобланади. 
V. Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш ва материалларга 
қўйиладиган талаблар 
18. Танловда иштирок этиш учун белгиланган намунадаги аризани 
(1-илова) тўлдириб, ижодий иш билан биргаликда кўрсатилган манзилга 
жўнатиши лозим. Танловда ташкилотчилар ходимлари қатнашишлари 
мумкин эмас. 
19. Танловга топширилган материаллар қуйидаги мезонларга 
мувофиқ кўриб чиқилади: материалнинг эълон қилинган мавзу ва техник 
талабларга мувофиқлиги; кўчирилмаганлиги (плагиат); ғоясининг 
оригиналлиги ва ишнинг сифати. 
Танловга топширилган материаллар одоб-аҳлоқ қоидалари ва 
қонунчилик 
меёрларига 
зид 
бўлган, 
инсон 
қадр-қимматини 
таҳқирловчи, зўравонликни тарғиб қилувчи ҳар қандай жумлалар
сўзлар, тасвирлардан ҳоли бўлиши лозим. 
20. Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим 
этилган материаллар бўйича изоҳ ёки шарҳ берилмайди ва улар 
эгаларига қайтарилмайди. 
21. Ташкилотчилар танлов материалларидан кейинчалик ҳам 
фойдаланиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар. 
22. Танловга тақдим этилган материаллар ўзбек, рус тилларида 
бўлиши мумкин. Муаллифларнинг 3 тадан ортиқ ишлари танловга қабул 
қилинмайди. 
23. Танловга тақдим этилган материаллар электрон кўринишда 
марказ телеграм канали орқали тақдим этилиши лозим.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling