Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/49
Sana13.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1355765
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish

 Амалий методлар. Машқлар, мустақил топшириқлар,амалий ва 
тажриба ишлари асосида ўқув материалини эгаллаш формалари таълимнинг 
амалий методлари жумласига киради.Ана шу методлар ѐрдамида амалий 
кўникма ва малакалар шакллантирилади. Бунда кўникмани шакллантириш 
жараѐни ўқув фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Кўникмаларни 
эгаллашнинг муваффақияти уни шакллантириш шароитига боғлиқ. 
Биринчи 
шарт-кўникма 
нима 
мақсадда 
шакллантирилишини
англашдир.Ҳар қандай кўникма-автоматлашган даражага етказилган ҳаракатлар 
системасидир. Агар талаба ўқув материалини ўзлаштиришда уларнинг 
аҳамиятини тушунмаса, бу ҳаракатларни шакллантириш қийин булади.
Масалан: 
тикув 
машинаси 
кийимни 
қайси 
қисмларини 
тикишга 


мўлжалланганлигини ва бунинг учун кийим материалига мос равишда ип ва 
игналар танланиши тартибини билмаса, шу ишларни бажаришдаги 
ҳаракатларини шакллаштириш қийин бўлади. 
Иккинчи шарт-машқларнинг системали бўлиши. Одатда кўникмаларни
эгаллашдаги камчиликларга ўқув машқлари системасини ташкил этиш ва 
ўтказишдаги камчиликлар сабаб бўлади, яъни машқларни ўтказиш учун керакли 
воситалар билан таъминланмаганлиги. 
Учинчи шарт-амалий ҳаракатларни англаган ҳолда бажариш. 
Талабалар ҳаракатларнинг муайян фикрий режасига асосланишлари, иш 
жараѐнларининг изчиллигини яхши тушунишлари, механик тарзда такрорлашга 
ва ѐдлаб олишга йўл қўймаслик керак. 
Тўртинчи шарт-дастлабки амалий ҳаракатлар ва жараѐнларга пухта 
тайѐрланиш. Улар онгли равишда режа асосида бажарилса, кўникма тезроқ 
муваффақиятлироқ шаклланади. Бунинг учун талабалар назарий билимларини 
яхши эгаллашлари керак. 
Бешинчи шарт-машқларни мустақил бажариш ва ўзини-ўзи назорат 
қилиш. Талаба кўникмани мустақил бажара бошлаганида у ўз ҳаракатларини 
назорат қилади. Ўқитувчи талабага ўз-ўзини назорат қилиш усулларини 
ўргатиши зарур. Масалан, талаба кийимни биронта деталига безак бериш 
жараѐнини амалий ўргангандан кейин, уйда ўзи мустақил равишда бажаришга ва 
баҳо беришга ўрганади. 
Олтинчи шарт-бажарилган машқлар,амалий ишлар таҳлили ва уларни 
баҳолаш. Ўқув кўникмалари ва малакаларида ижобий ва салбий жиҳатлар 
бўлади. Талабалар йўл қўядиган типик хатолар намоѐн бўлади. Лекин синфда 
яхши ишларни намойиш қилиш керак. Ижобий намуна асосида ўқитиш 
афзалроқдир. 
Агар кўникмани шакллантириш шартларига риоя қилинса, ўқитишнинг 
амалий методлари ўқув материалининг муваффақиятли эгалланишига олиб 
келади. 



Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling