Кўп қаватли саноат биносининг темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш
Download 2.03 Mb.
|
Метод. Шаумаров, Махаматалиев (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёриқлар очилиш кенглигининг ҳисоби
- Арматуранинг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлари, МПа
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
ИЛОВАЛАР
I илова Плитада нормал ёриқлар очилиши кенглигининг ҳисоби Умумий тушунчалар. Биз юқорида элементнинг ёрилишга кўрсатган қаршилигини кўриб чиқиб, ёрилишнинг олдини олишга уриндик. Энди темир-бетон элементда дарз кетди, яъни ёриқ пайдо бўлди деб фараз қиламиз. Эндиги вазифа шу ёриқнинг кенгаймаслигини таъминлашдан иборат, яьни элементнинг ёриқ кенгайишига бўлган қаршилигини кўриб чиқиш. Ёриқни кенгайишдан асрайдиган нарса арматурадир. Ёриқларнинг кенглигини аниқлаш масаласи кучланишлар ҳолатининг иккинчи босқичи бўйича амалга оширилади. Ҳисоб нормал кесимлар учун бажарилиб, ёрилишбардошлилиги бўйича II ва III тоифа талаблари қўйиладиган темир-бетон конструкциялар кўриб ўтилади. Ҳисобнинг мақсади ёриқлар кенглигининг назарий қиймати асrс ни аниқлаш ҳамда уни рухсат этилган қиймат [асrс] билан таққослашдан иборат. Ёрилишларнинг рухсат этилган эни [асrс] ёрилишбардошлик тоифаларига боғлиқ. Агар назарий қиймат рухсат этилган қийматдан катта чиқса, бетонга олдиндан бериладиган сиқувчи зўриқиш катталаштирилади, бетоннинг синфи оширилади ёки элементнинг кўндаланг кесими ўлчамлари катталаштирилади. Ёриқларнинг кенглиги асrс кўпгина омилларга боғлиқ: бетон ва арматуранинг синфи, ўзаро ёпишув кучи, бетон ёрилган жойда арматурада вужудга келган кучланиш σs, ёриқлар орасидаги масофа 1crc ва ҳоказо. Ёриқлар очилиш кенглигининг ҳисоби Қурилиш нормалари [1] нормал ёриқларнинг тўлиқ ўртача кенглигини аниқлаш учун қуйидаги эмпирик формулани тавсия этади: асrс = δφeησs/Ε20(3,5 - 100μ) Бу ерда δ – элементдаги кучланиш ҳолатини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, эгилувчи ва номарказий сиқилувчи элементлар учун 1, чўзилувчи элементлар учун 1,2 олинади; φe – юкнинг таъсир этиш муддатини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қиймати 1...1.5 оралиғида бўлади; η – бетон билан арматуранинг ёрилиш даражасини ҳисобга олувчи коэффициент. Даврий профилли стерженлар учун I, Вр-I ва Вр-II синфли симлар учун 1,2; В-II синфли силлиқ симлар учун 1,4 олинади; σs – As бўйлама арматурадаги кучланиш; μ = As / bho кесимнинг арматуралаш коэффициенти; d – арматура диаметри, мм. Доимий ва узоқ муддатли юк таъсиридан чўзилган арматурадаги кучланишнинг ортиши: s=[M-P2(z1-еsn)]/Ws бунда z1=h0-0,5hf – ички жуфт куч елкаси. еsn – сиқиш кучининг Р остки зўриқувчи арматура юзасининг оғирлик марказасига нисбатан елкаси. Ws=Asz1 –чўзилган арматура бўйича кесим қаршилик моменти. Шундай қилиб, ёриқнинг очилиш кенглиги acrc=acrc1-acrc2+acrc3 бунда crc1 – ҳамма юкларнинг таъсиридан ёриқларнинг қисқа муддатли очилиш эни; acrc2 – доимий ва узоқ муддатли юкларнинг таъсиридан ёриқларнинг қисқа муддатли очилиш эни; acrc3 – доимий ва узоқ муддатли юклардан ёриқлар очилиш эни. Плитанинг ёриқлар очилиш шарти текширилади: acrc [acrc] II илова
Оғир бетоннинг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлари, МПа
III илова Оғир бетоннинг бошланғич эластиклик модули b, МПа
IV илова Арматуранинг бошланғич эластиклик модули
V илова Арматуранинг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлари, МПа
Эслатма: *- пайвандланган каркасларда диаметри бўйлама стерженларнинг 1/3 диаметридан кичик бўлган хомутлар учун; ** - тўқилган каркаслар учун. VI илова Стерженли ва сим арматураларнинг сортаменти
VII илова Давлат стандарти бўйича пайвандланган тўрлар сортаменти
Эслатма: + Тўрлар қуйидаги тартибда маркаланади: бунда, d1 – бўйлама стержен диаметри; d2 – кўндаланг стержен диаметри; S1 ва S2 – бўйлама ва кўндаланг стерженлар қадами; В – тўр эни; L – тўр узунлиги; с – бўйлама стержен эркин учи узунлиги; к – кўндаланг стержен эркин учи узунлиги. VIII илова Бетонли элементлар учун b коэффициенти
Темир-бетон элементлар учун r коэффициенти А) четки қаторда жойлашган оралиқ стерженлар юзаси қаралаётган юзага параллел бўлган ҳолда ва 1/3(As+As’) дан кам бўлганда
Б) четки қаторда жойлашган оралиқ стерженлар юзаси қаралаётган юзага параллел бўлган ҳолда ва 1/3(As+As’) дан кам бўлганда
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҚМҚ 2.03.01-96. Бетон ва темирбетон конструкциялар/ ЎзРДАҚҚ. - Т.: 1998. 79-бет. СНиП 2.01.07-85. Нагрузки и воздействия. М.: Госстройиздат, 1986. Асқаров Б.А., Низомов Ш.Р. Темирбетон ва тош-ғишт конструкциялари. Ўзбекистон, Т.: 2003. 432-бет. Зайцев Ю.В., Ашрабов А.А. Строительные конструкции. - Т.: «Меҳнат», 1989. стр. 340. Байков В.Н., Сигалов Э.Е. Железобетонные конструкции. - М.: Стройиздат, 1991. стр. 766. Берген Р.И. и др. Инженерные конструкции. «Высшая школа», 1989. стр. 410. Проектирование железобетонных конструкций: Справочное пособие /под. ред. А.Б. Голышева. - К.: Будiвельник, 1985. стр. 496 И.И. Николаев. Проектирование железобетонных конструкций зданий для строительства в сейсмических районах. - Т.: «Ўқитувчи», 1991. стр. 232. Мундарижа 1. Кўп қаватли саноат бинолари ҳақида умумий маълумотлар……….3 2. Сейсмик ҳудудларда қурилувчи кўп қаватли саноат бинолари- нинг ҳажмий – режалаштириш ва конструктив ечимлари…………....3 3. Кўп қаватли саноат биносининг темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш намунаси……………………….............................................9 3.1. Каркаси йиғма темир-бетон ромлардан иборат кўп қаватли саноат биносининг конструктив схемасини ишлаб чиқиш……...........9 3.1.1. Устунлар тўрини режалаштириш ва бино каркаси конструктив элементларининг ўлчамларини аниқлаш……………............................9 3.2. Қовурғали олдиндан зўриқтирилган ораёпма плитани ҳисоблаш ва лойиҳалаш………………………….…............................11 3.2.1. Бошланғич маълумотлар……………………………………........11 3.2.2. Ораёпма плитанинг конструкцияси………………………........12 3.3. Юкларни аниқлаш……………………………………………….....14 3.4. Плитада ҳосил бўлувчи зўриқишларни аниқлаш…………….…..14 3.5. Плитани чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш……………………………………………………………..….15 3.5.1. Плитани нормал кесим бўйича мустаҳкамликка ҳисоблаш………………………………………………………………...15 3.5.2. Плитани оғма кесим бўйича мустаҳкамликка ҳисоблаш……...19 3.5.3. Плита токчасининг ҳисоби……………………………………...21 3.5.4. Кўндаланг қовурғаларни ҳисоблаш…………………………….24 3.6. Қовурғали плитани чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш………………………………………………………..28 3.6.1. Қовурғали плитани ёриқбардошликка ҳисоблаш………………28 3.6.2. Плитанинг солқилигини аниқлаш………………………………32 4. Кўп қаватли саноат биноси каркаси кўндаланг ромининг статик ҳисоби…………………………………………………………....33 4.1. Кўндаланг ромга таъсир этувчи юкларни аниқлаш…...…………34 5. Бино каркаси кўндаланг ромининг ригелини ҳисоблаш ва лойи-ҳалаш (ўрта қулочнинг 1-қаватида жойлашган ригел учун)…… …...41 5.1. Бошланғич маълумотлар………………………………………...…41 5.2. Ригелнинг конструкцияси………………………...………………..41 5.3. Ригелни бўйлама ўққа нормал кесимлар бўйича мустаҳкамликка ҳисоблаш…………………………………………....................................42 5.4. Ригелни бўйлама ўққа оғма кесимлар бўйича мустаҳкамликка ҳисоблаш…………………………………………………………………45 Кўндаланг куч таъсирига ҳисоблаш…………………………….45 Эгувчи момент таъсирига ҳисоблаш…0 …………………………47 5.5. Ригел токчасини ҳисоблаш………………………………………..47 6. Каркаснинг устунини ҳисоблаш ва лойиҳалаш (ўрта оралиқда жойлашган 1-қаватдаги устун учун)…………………………………..48 6.1. Бошланғич маълумотлар…………………………………………..48 6.2. Устуннинг ҳисобий схемаси…………………………..…………..49 6.3. Каркас биринчи қаватининг устунини ҳисоблаш………………..50 6.4. Устуннинг консолини ҳисоблаш……………………...………….51 Иловалар…………………………………………………………………55 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………...63 Нашрга оид маълумотлар Муҳаррир: Ю.Ю. Нурметова Нашрга рухсат этилди Ҳажми Қоғоз бичими 60х84 1/16 Адади Буюртма № Т ошТЙМИ босмахонасида чоп этилди. Тошкент. Одилхўжаев кўчаси, 1. Download 2.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling