Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Ширкат аъзосининг ширкат аъзолари умумий йиғилишидаги вакили


Download 88.78 Kb.
bet16/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

39-модда. Ширкат аъзосининг ширкат аъзолари умумий йиғилишидаги вакили
Ширкатнинг бошқа аъзоси ёки ширкат аъзосининг оддий ёзма шаклда расмийлаштириладиган ишончномасига эга бўлган учинчи шахс ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ширкат аъзосининг вакили бўлиши мумкин.
Ширкат аъзоси бўлган жисмоний шахснинг номидан ишончнома унинг шахсий имзоси билан берилади. Ширкат аъзоси бўлган юридик шахснинг номидан ишончнома раҳбар имзоси билан шу юридик шахс муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) қўйилган ҳолда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончномада тегишли кўп квартирали уйдаги ифода этилаётган жой мулкдори ва унинг вакили тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, яшаш жойи ёки турган жойи, паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар) бўлиши керак.
(39-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Ишончнома ширкат аъзосининг вакилига ширкат аъзоларининг битта ширкат аъзолари умумий йиғилишида ёки ишончномада кўрсатилган вақт давомида барча йиғилишларида ширкат аъзосининг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб сўзга чиқиш ҳамда битта йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ёхуд барча ҳолларда овоз бериш ваколатини бериши мумкин.
Ширкат аъзосининг ишончномаси уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у ишончнома берилган кундан эътиборан бир йил давомида ўз кучини сақлаб қолади. Берилган муддати кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Бир шахс ширкат аъзолари умумий йиғилишида ширкат аъзоларидан бир нечтасининг вакили бўлиши мумкин. Агар бир шахс ширкат аъзоларидан бир нечтасининг вакили бўлса, унинг овозлари сони у манфаатларини ифодалаётган ширкат аъзоларининг овозлари сонига кўпаяди. Бунда ширкат аъзоларининг вакили ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ўзи манфаатларини ифодалаётган ҳар бир ширкат аъзосининг номидан алоҳида-алоҳида овоз бериш ҳуқуқига эга.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling