Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-модда. Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усули
7-модда. Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади. Ҳар бир кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт. Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас. Янги қурилаётган объектлар учун кўп квартирали уйга туташ ер участкаси майдонининг ўлчами шаҳарсозлик нормативларининг талабларига мувофиқ, бинолар ўртасидаги энг кам ёнғинга қарши ва санитар оралиқ масофани таъминлаш, мол-мулкнинг барча қисмларига кириш шароитларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотнинг, бошқарувчининг, кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилган тақдирда, кўп квартирали уй кенгашининг, уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувининг (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бошқариш органи деб юритилади) мурожаатидан кейин ўттиз кундан кечиктирилмаган муддатда кўп квартирали уйга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамларини белгилаши ҳамда кўп квартирали уйни бошқариш органига бундай ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни бериши шарт. 8-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усули Кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади. Кўп квартирали уйни бошқариш: бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бевосита бошқариш деб юритилади); юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи (бундан буён матнда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи деб юритилади) томонидан шартнома асосида; битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling