Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-боб. Кўп квартирали уйнинг мулкдорлари


Download 88.78 Kb.
bet6/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

4-боб. Кўп квартирали уйнинг мулкдорлари
17-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдорлари
Кўп квартирали уйдаги жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс кўп квартирали уйдаги турар жойнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдоридир.
Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиларидир ва улар умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олиши шарт.
18-модда. Жой мулкдоринин

ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойни ижара шартномаси, бепул фойдаланиш шартномаси асосида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга.
5-боб. Кўп квартирали уйни бошқариш
20-модда. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши
Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши (бундан буён матнда умумий йиғилиш деб юритилади) кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органидир.
Умумий йиғилиш ушбу Қонунда белгиланган тартибда йилига камида бир марта чақирилади.
Ҳар йилги умумий йиғилиш календарь йил тугаганидан кейин олтмиш кундан кечиктирмай чақирилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш кўп квартирали уйни бошқариш органининг ташаббуси билан ёки жойлар мулкдорларининг камида ўн фоизининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан қонунчилик бузилишига йўл қўйилган ҳолларда Уй-жой фонди инспекциясининг мансабдор шахси навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жойлар мулкдорларини умумий йиғилиш ўтказиладиган жой, сана, вақт ва унинг кун тартиби тўғрисида хабардор қилиш йиғилиш ташаббускорлари томонидан умумий йиғилиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин амалга оширилади.
Жойлар мулкдорларини умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш тегишли эълонни уйларнинг ҳар бир кириш йўлагига осиб қўйиш ёки эълонни мулкдорларга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.
Жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик шахсларни хабардор қилиш тегишли хабарни буюртма хат билан юридик манзилга юбориш, электрон хабар қилиш ёки хабарни ваколатли вакилга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling