Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-модда. Ширкатнинг устави
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
- Bu sahifa navigatsiya:
- 33-модда. Ширкатнинг ҳуқуқлари
32-модда. Ширкатнинг устави
Ширкатнинг уставида қуйидагилар бўлиши керак: ширкатнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, жойлашган ери (почта манзили); жойларнинг мулкдорлари ширкатга бирлаштирилган кўп квартирали уйларнинг манзиллари; фаолиятнинг предмети ва мақсади; ширкатнинг ҳамда ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; умумий мол-мулкдан фойдаланишдан, тижорат фаолиятини амалга оширишдан ва умумий мол-мулкнинг айрим қисмларини реализация қилиш ва ижарага беришдан олинган даромаддан (фойдадан) фойдаланиш ва (ёки) уни тақсимлаш тартиби; ширкатнинг зарарлари ўрнини қоплаш тартиби; захира жамғармаларини ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш тартиби; ҳар бир турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши; мажбурий бадалларнинг миқдорларини белгилаш ва уларни ширкат аъзолари томонидан тўлаш тартиби; умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ва ширкатнинг мол-мулкини бошқариш тартиби; ширкат бошқаруви ва тафтиш комиссиясининг сон таркиби ҳамда сайланиш муддати, уларнинг ваколатлари, улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар; йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби; ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби. Олдинги таҳрирга қаранг. Ширкатнинг уставида ширкат фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин. (32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий устави. 33-модда. Ширкатнинг ҳуқуқлари Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эга: умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ва ширкатнинг мол-мулкини сақлаш усулини белгилаш; ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини белгилаш; умумий мол-мулкдан, кўп квартирали уйга туташ ер участкасидан ва ширкатнинг мол-мулкидан фойдаланиш қоидаларини ширкатнинг уставида белгиланган тартибда белгилаш; Олдинги таҳрирга қаранг. банкларнинг кредитларидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш; ўз мол-мулкини, шу жумладан айланма маблағларини қонунчиликка мувофиқ мустақил тасарруф этиш; (33-модда биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ер участкаларини доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда олиш; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 20-моддаси. ер участкасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ хўжалик биноларини ҳамда бошқа иморатларни қуриш; мулкдорнинг жойи ичидаги умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, мулкдорнинг жойига унинг борлигида кириш ёки авария юз берган тақдирда дарҳол кириш; ширкатнинг мол-мулкини олиш, сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, балансдан чиқариш; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-боби (Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши) ва «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 1401, 29.08.2004 й.). ширкат аъзоларига ва бошқа шахсларга ишларни бажариш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш; маблағларидан ширкат уставида назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиладиган махсус фондлар ташкил этиш. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling