Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Ширкат бошқарувининг раиси


Download 88.78 Kb.
bet21/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

46-модда. Ширкат бошқарувининг раиси
Номзодда тегишли малака (аттестация) сертификати мавжуд бўлган тақдирда, ширкат бошқарувининг раиси умумий йиғилиш томонидан ширкат аъзолари орасидан ширкат уставида белгиланган муддатга сайланади.
Малака (аттестация) сертификатига эга бўлмаган ширкат аъзоси бошқарув раиси этиб сайланган тақдирда, янгидан сайланган раис сайланган кунидан эътиборан ўттиз кун ичида белгиланган тартибда тегишли сертификатни олиши керак. Агар янгидан сайланган ширкат бошқарувининг раиси белгиланган муддат давомида малака сертификатини олмаган бўлса, ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ўн кун ичида ширкатнинг бошқа аъзосини бошқарув раиси этиб сайлаши шарт.
Ширкат бошқарувининг раиси:
ширкат бошқаруви фаолиятига раҳбарлик қилади;
бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда ширкатнинг манфаатларини ифода этади;
ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ва ширкат бошқарувининг қарорлари бажарилишини таъминлайди;
ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ёки ширкат бошқарувининг қарорларига мувофиқ молиявий ҳужжатларни, шартномаларни имзолайди;
умумий мол-мулкни ва ширкат мол-мулкини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш усуллари бўйича бошқарув томонидан тайёрланган таклифларни ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритади;
ширкат ходимларининг иш ҳақи миқдори тўғрисидаги таклифларни ва уларни мукофотлаш ҳақидаги низомлар, ширкатнинг бошқа низомлари ва қоидалари лойиҳаларини ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритади;
бошқарувнинг ширкат аъзолари олдида мунтазам равишда ҳисобот беришини таъминлайди;
ширкат ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ҳамда уларни бекор қилади.
Ширкат бошқаруви раисининг ваколатлари тугатилганда, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ширкат бошқарувининг раиси кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, умумий мол-мулк таркибига кирувчи жойларнинг калитларини ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар ҳамда жиҳозларни ширкат бошқаруви раисининг мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахсга ёки умумий йиғилишнинг қарорида кўрсатилган кўп квартирали уйдаги жой мулкдорига топшириши шарт.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling