Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


Download 88.78 Kb.
bet23/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

9-боб. Якунловчи қоидалар
49-модда. Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва улар мансабдор шахсларининг кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан банк кредитларини олишда қонунчиликда белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.
(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 22-боби 4-§ (Кафиллик).
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади.
50-модда. Бошқарувчи ташкилотлар, бошқарувчилар ва ширкатларнинг бирлашмалари
Бошқарувчи ташкилотлар, бошқарувчилар ва ширкатлар ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, тажриба алмашиш, умумий манфаатларни ифода этиш ва ҳимоя қилиш, давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек фаолиятнинг бошқа масалаларини ҳал этиш мақсадида ассоциацияларга (иттифоқларга) бирлашишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Уюшма (иттифоқ)нинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддасидабелгиланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳар, туман Уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасининг намунавий ташкилий тузилмаси.
51-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(51-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling