Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-модда. Ширкат бошқарувининг ваколатлари
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
45-модда. Ширкат бошқарувининг ваколатлари
Ширкат бошқаруви ширкат фаолиятининг барча масалалари юзасидан қарорлар қабул қилишга ҳақли, бундан ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига киритилган масалалар мустасно. Ширкат бошқарувининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш ва уни ўтказишни ташкил этиш; умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ширкатнинг мол-мулкини сақлашга доир ишлар режасининг лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш; ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш; ширкат устави талабларининг ва ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлаш; умумий мол-мулкка ҳамда ширкатнинг мол-мулкига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида пудратчиларни танлаш; танлов ғолиби билан умумий мол-мулкни ва ширкатнинг мол-мулкини сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ҳамда уни таъмирлаш учун шартномалар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; умумий мол-мулкнинг, ер участкасининг ва ширкат мол-мулкининг асралиши ҳамда сақланиши устидан назорат қилиш; ширкатнинг асбоб-ускуналарини, анжомларини ва бошқа моддий қимматликларини олиш ҳамда сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, шунингдек уларни ширкатнинг балансидан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; ширкат аъзоларининг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш; иш юритиш, бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини юритиш, маблағларнинг тушуми ҳамда сарфланиши ҳисобини ширкатдаги ҳар бир кўп квартирали уй бўйича алоҳида-алоҳида юритиш; ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари тўлиқ тушишини ташкил этиш ва таъминлаш; ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ширкат маблағларини тасарруф этиш. Ширкат бошқаруви ширкат аъзолари олдида қуйидагилар учун жавобгардир: умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишларининг тузилган шартномаларга мувофиқ танлов асосида ташкил этилиши; муҳандислик тармоқларига ва бошқа умумий мол-мулкка хизмат кўрсатишнинг лозим даражадаги сифати таъминланиши; таъмирлаш ишларини белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ сифатли бўлиши ҳамда ўз вақтида ўтказилиши; ширкат маблағларидан умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун белгиланган мақсадда фойдаланилиши; умумий фойдаланишдаги жойларнинг ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг лозим даражадаги санитария ҳолати, уларнинг ободонлаштирилиши. Ширкат бошқаруви мунтазам равишда, бироқ уч ойда камида бир марта умумий мол-мулкни сақлаш бўйича ишлар режаларининг бажарилиши, амалга оширилган ва режалаштирилаётган харажатлар, мажбурий бадалларни йиғиш, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда) тўғрисида ширкат аъзолари олдида ҳисобот беради. Ҳисоботни тақдим этиш шакли ширкатнинг барча аъзолари учун ҳисоботдан фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак ва у ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling