Краткие методологические пояснения к статистическим показателям


Download 0.89 Mb.
bet298/362
Sana20.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1634066
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   362
Bog'liq
Глоссарий

уй хўжалиги бошлиғи – уй хўжалиги аъзоларининг ихтиёрига кўра аниқланади. Бунда, ушбу уй хўжалигининг ёш жиҳатдан энг катта бўлган вакили ёки хўжаликни бошқарадиган ёки уй хўжалигига кўпроқ даромад келтирувчи уй хўжалиги аъзоси уй хўжалиги бошлиғи бўлиши мумкин;
респондент – кузатув ўтказиладиган уй хўжалигининг интервью саволларига жавоб берадиган аъзоси. Респондент уй хўжалигининг бошлиғи ёки ушбу уй хўжалиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлган бошқа аъзоси бўлиши мумкин;
информант – кузатув ўтказиладиган уй хўжалиги аъзоларининг кунлик харажатлари тўғрисида маълумотларни белгиланган саволномага (кундаликка) ёзиб борадиган уй хўжалиги аъзоси;
уй хўжалигининг банд (ишловчи) аъзолари – бир ҳафтага тенг маълум бир қисқа вақт давомида, ёлланма (ҳақ тўланадиган) ходим сифатида ёки мустақил равишда банд бўлган, уй хўжалигининг 16 ёш ва ундан катта аъзолари;
ёлланма (ҳақ тўланадиган) ходимларойлик маош, мукофотлар, устамалар
ва ҳ.к., ёки натура (маҳсулот ёки хизмат кўринишида) шаклидаги, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг яширин (яъни, иш берувчининг бирламчи ва бухгалтерия ҳисоб-китобларида акс эттирилмаган тўловлари) қисмини қўшган ҳолда, ҳақ (рағбатлантириш) олиш назарда тутилган ҳолда ёлланиб ишлаётган шахслар;
мустақил равишда банд бўлиш – рағбатлантириш миқдори мустақил равишда ташкил этилган меҳнат жараёнига уй хўжалиги аъзоларининг жалб қилиниши натижасида олинган даромадга бевосита боғлиқ бўлган бандлик;
уй хўжалиги пул харажатлари – истеъмол ва ноистеъмол харажатлардан таркиб топади. Ўз навбатида, уй хўжалигининг истеъмол харажатлари, истеъмол товарлари ва хизматларини харид қилишга (яъни, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга, уйдан ташқарида овқатланишга, спиртли ва спиртсиз ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга ва пуллик хизматларга) йўналтирилган харажатларни ўз ичига олади. Ноистеъмол харажатларга солиқлар, йиғимлар, тўловлар ва истеъмол билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги харажатлар киради;

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   362




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling