Кредит шартномаси (юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича)
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
кредит шартнома
3. ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий - қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя қилади. 3.2. Мазкур шартнома асосида ажратилган кредит 1-иловада кўрсатилган гаров, кафолат, кафиллик билан таъминланади. 3.3. Кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминловчи шартномани кредит шартномаси тузилган кундан шу кунида “БАНК”ка белгиланган тартибда тақдим қилади. 3.4.“БАНК”ка кредит маблағини ажратиш билан боғлиқ ҳужжатларни белгиланган тартибда (электрон шаклда) тақдим этади. 3.5.Олинган кредит маблағи асосий қарзи ҳамда унга ҳисобланган фоиз тўловларини иловада келтирилган график (жадвал) асосида қайтаради. 3.6.“БАНК” томонидан “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”нинг кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланганлиги мониторингини ўтказиши учун унинг талабига биноан хар чоракда бир марта бухгалтерия баланс ҳисоботи, кредитдан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳисобот, дебитор ва кредитор қарздорликлари тўғрисида ҳамда бизнес режанинг ижроси тўғрисида маълумотларни “БАНК”ка тақдим этади. -“ҚАРЗ ОЛУВЧИ” бизнес режада белгиланган кўрсатгичларни бажарилишини таъминлаб боради. -“ҚАРЗ ОЛУВЧИ” инвестиция лойихаларининг техник иқтисодий асосланганлиги, ахборотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги, лойихаларнинг техник-иқтисодий параметрларига ва бизнес-режаларга мувофиқ амалга оширилиши учун жавобгардир. -“ҚАРЗ ОЛУВЧИ” гаров мулкининг ахволи тўғрисида хар чоракнинг 10-санасига “БАНК”ка ахборот беради. 3.7. “БАНК” ходимларини кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланганлигини текшириш мақсадида ишлаб чиқариш ва товар-моддий бойликларини сақлаш билан боғлик омборлари ҳамда бошқа сақлаш хоналарига монеликсиз киритади ва унда сақланадиган товар-моддий қийматликларни уларга кўрсатади. 3.8. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” бошқа банкларда хисоб варақлари мавжуд эмаслигини тасдиқлайди, фаолияти давомида бошқа банкларда очган хисоб варақлари тўғрисида “БАНК”ка ҳисоб варақ очилган кундан эътиборан 3 банк иш кунида хабар беради. 3.9. Кредит шартномасида белгиланган муддат давомида “КАРЗ ОЛУВЧИ” тадбиркорлик фаолияти туфайли олинган кунлик пул тушумини белгиланган тартибда “БАНК”ка топширади. 3.10. “КАРЗ ОЛУВЧИ” мазкур кредит мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир қилувчи ёки лозим даражада бажаришига хавф туғдирувчи битимлар тузмайди. 3.11. “БАНК”нинг рухсатисиз гаров мулкини реализация қилишга “КАРЗ ОЛУВЧИ” хақли эмас. 3.12. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” ўзининг молиявий аҳволига таъсир кўрсатувчи ташкилий ҳуқуқий шаклидаги ўзгаришлар, назорат органларининг текшируви натижасида қўлланилган санкциялар ва бошқа чоралар тўғрисида “БАНК”ка зудлик билан хабар беради. 3.13. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” қайта ташкил этилганда, тугатилганда ёки унинг молиявий фаолиятига таъсир кўрсатувчи давлат органлари қарорлари мавжуд бўлганда, зудлик билан кредит ва фоиз суммаларини шартномада белгиланган муддатдан қатъий назар қайтаради. 3.14. Шартнома бекор қилинишидан олдин банк ссудалари бўйича қарзни ва улардан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни муддатидан олдин қайтаришини таъминлайди. 3.15. Юридик манзили ўзгарганида ва кредитни қайтарилишига салбий таъсир этадиган бошқа маълумотлар тўғрисида «БАНК”га 5 кун муддат ичида хабар беради. 3.16. Кредит шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам кредитни сўндирилгунга қадар “БАНК”нинг кредитни сўндириш чораларини кўриш билан боғлиқ барча ҳаражатларни тўлайди. 3.17. Кредитни қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш ушбу шартноманинг 10-бандида кўрсатилган реквизитлар бўйича бажарилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling