Кредит шартномаси (юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича)


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana13.11.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1770934
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
кредит шартнома

5. ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. Мазкур шартномада кўрсатилган шартларда, миқдор ва муддатларда кредит олиш.
5.2. Ушбу кредитдан фойдаланиш бўйича “БАНК”дан ахборот олиш.
5.3. Кредит бўйича қарзни муддатдан олдин узиш.
5.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминловчи мажбуриятни
бошқа ликвидли мажбуриятларга алмаштириш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
5.5. “БАНК”ни ушбу шартнома бўйича кредитни қайтариш муддати келгунча 10 (ўн) кун олдин
огоҳлантириб, қарзни тўлиқ қоплаб шартномани муддатидан олдин бекор қилишга ҳақли. Шартнома
бекор қилинишидан олдин “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” банк кредити бўйича қарзни ва улардан фойдаланганлиги
учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни муддатидан олдин узиши лозим.


6. МАХСУС ШАРТЛАР
6.1. “БАНК” “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”га берилган кредит учун ҳар ойда кредит суммаси берилган
кундан бошлаб фоизларни ҳисоблаб ёзади ва кредит тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар ҳисобланади.
Қарз олувчи кредит учун ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5 санасигача банкка тўлаши шарт.
6.2. Кредит ва унинг фоизларини тўлашни муддати етиб келганда ва “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” етарли
пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, “БАНК” томонидан кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб
рақами орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар 2–картотекага
жойлаштирилади. Мазкур шартномага биноан тўлов муддати келган кредит ва фоизларни сўндириш
бўйича “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” “БАНК”ка тўлов топшириқномаси топширмаган тақдирда, қарздорлик
суммаси “БАНК” томонидан мемориал ордер билан ундирилади ва бунда фоизлар кредит қарзларидан
олдин қайтарилади.
6.3. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” мазкур қарзга оид маълумотларни кредит тарихини ўрганиш бўйича
мутассадди ташкилотларга тақдим қилинишига розилик беради.
6.4. Мазкур шартномани ижро этиш бўйича, ҳар қандай суд инстанциясида банк тақдим этган
ҳужжат, ушбу қарздорлик суммаси Банкка тегишлилиги ва тўланиши лозимлигини тасдиқловчи prima
facie (бирламчи) далил ҳисобланади.
6.5. Ҳисобрақамида маблағлар бўлмаса ёки етарли бўлмаса “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” кредит бўйича
тўловлар ва унга ҳисобланган фоизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил
4 декабрдаги 422-сонли Қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз
вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш
Тартиби”га асосан ликвидли мол-мулкини олинишига қаршилик қилмайди.
6.6. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” банкнинг хабарисиз ва розилигисиз корхонанинг тўлов мажбуриятига
салбий таъсир қиладиган ҳаракатларни яъни устав капиталини камайтириш, қайта ташлил қилиш,
қўшилиш, мулкни топшириш, бўлиниш ёки тугатиш, учинчи шахслар мажбурияти кафил бўлиб
иштирок этиш каби харакатларни амалга оширмайди.
6.7. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”банкни хабардор қилмасдан ва розилигини олмасдан олдин йирик
ҳажмдаги венчур операциясини (акция сотиб олиш, капитални тасаруф қилиш, янги корхонани ташкил
этишда иштирок этиш ёки корхона молиявий ҳолатига салбий таъсир этувчи бошқа операциялар)
амалга оширилиши мумкин эмас.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling