Кредит шартномаси (юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича)
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
кредит шартнома
4. БАНКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
4.1. “БАНК” кредитлаш жараёнида берилган кредитларга таалуқли масалалар бўйича бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини олиш ҳамда таҳлил қилиш, кредитдан мақсадли фойдаланишни текшириш ҳуқуқига эга. 4.2. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”нинг кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланганлиги мониторинггини ўтказиш учун бирламчи хисобот ва бухгартерия хужжатлари ҳамда дебитор ва кредитор қарздорликлари тўғрисида маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 4.3. Шартноманинг 3.2. ва 3.3 - бандида назарда тутилган шартлар “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” томонидан бажарилмаганда кредит беришни рад этиш ҳуқуқига эга. 4.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” томонидан бизнес режа ижроси, кредитдан мақсадли фойдаланиш ҳолати ҳамда қарз олувчининг молиявий аҳволини ҳар ойнинг 10 санасига текширади. 4.5. “Банк” қўйидаги ҳолатларда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин қайтариш(ундириш) чораларини кўради: -кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар) тўлов графигида белгиланган санадан бошлаб 30 кундан ортиқ муддат давомида қарз олувчи томонидан тўланмаганда; -кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганда; -қарз олувчи юридик шахсга нисбатан ихтиёрий ва (ёки) мажбурий тартибда тугатиш ишлари бошланганда; -бизнес режа кўрсаткичлари кредит маблағи ажратилгандан кейин 3 (уч) ой давомида қарз олувчи томонидан бажарилмаганда; -кредит таъминоти кредит шартномасида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда; -кредит маблағи ажратилган санадан 3 (уч) ой давомида Қарз олувчи томонидан белгиланган лойиҳа (кредит кўрсатилган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолат) амалга оширилмаганда; -гаров мулки қарз олувчи ва (ёки) гаровга қўювчи томонидан яроқсиз ҳолга келтирилганда, талон тарож қилинганда; -қарздорга қўйилган талаблар (2-сон картотекасидаги талаблар) ажратилган кредит қолдиғининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этганда; -қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиб унинг пул маблағлари оқими (тушуми) кредит мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмай қолганда; -кредит мажбуриятини бажаришга таъсир қилувчи форс-мажор ҳолатлар 60 (олтмиш) кундан ошиб кетганда; -қарз олувчи бошқа банклардан кредит олган ҳолларда ва (ёки) асосий ҳисобрағини бошқа банкка кўчириб ўтганда; -ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда; -Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, йиғилиш баёнларида кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ёки ундирувни мол-мулкларига қаратиш белгиланганда; -қарз олувчининг устав капитали камайтирилган (пасайтирилган)да; -қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиб унинг пул маблағларининг оқими (тушуми) кредит мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмай қолганда; -кредит олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар қалбакилаштирилган, кредит олувчи ва гаров таъминотининг молиявий ҳолати тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим қилганда; -қарз олувчи томонидан кредит қайтмаслик хатарини мазмунан мулохаза қилишга таъсир қилувчи шарт-шароитлар ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим қилинган ҳамда банк уларга асосланиб кредит шартномасини тузган бўлса; -қарз олувчи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дебитор қарздорликларини ундириш юзасидан зарур чоралар кўрилмаганда. 4.6. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, “БАНК” кредит, унга ҳисобланган фоизлар, жарима ва пеняларни гаровга қуйилган мулк ёки бошқа таъминот ҳисобидан, шу жумладан ойлик иш ҳақиси, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатисиз (акцептсиз) мемориал ордер ёки тўлов талабномаси билан ушлаб қолиш ва ундириб олиш ҳуқуқига эга. 4.7. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” томонидан шартноманинг 4.5.-банди талаблари бажарилмаган ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган графикка асосан қайтарилмаганда ёки кредитдан мақсадга номувофиқ фойдаланилганда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling