Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар


Илмий муаммонинг қўйилиши


Download 142.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana17.06.2023
Hajmi142.85 Kb.
#1535914
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar

Илмий муаммонинг қўйилиши. Мавзунинг 
ўрганилганлик даражаси ҳақида фикр юритиш 
асносида албатта, унга доир кўп илмий изланиш­
лар олиб борилганини таъкидлаш жоиз. Бироқ, 
аксарият тадқиқотлар хорижий ва рус муаллиф­
ларига тегишли эканлигини ҳам айтиш лозим 
бўлади. Ўрганилган иқтисодий йўналишдаги 
илмий адабиётларда кўриб чиқилаётган маса­
ланинг турли жиҳатларига бағишланган кўплаб 
нашрлар мавжуд. Масалан, иқтисодиётни ривож­
лантиришда банк кредитларининг ролини таҳлил 
қилиб, муаллиф М.Aнтонова «самарали ривож­
ланаётган иқтисодиётни банк кредитисиз тасав­
вур этиб бўлмайди. Aлоҳида корхоналар ва уму­
ман минтақа фаолиятининг самарадорлиги кўп 
жиҳатдан банкларни кредитлаш шартлари дара­
жасига боғлиқ» ­ деб таъкидлаб ўтади [1, 167].
Скоринг ­ бу мижозни ўзига хос хусусиятлари­
нинг кўрсаткичлари (даромадининг рентабеллик 
даражаси, ёши, қарамоғида бўлганлар сони ва 
бошқалар)га асосланган қарз олувчининг кредитга 
лаёқатлилигини аниқлаш усули деб ҳисоблаш 
мумкин. Шу маънода тадқиқотчи Е.Глинкина, ама­
лиёт (иқтисодий жараёнлар – А.Н.) скоринг усу­
лидан фойдаланишнинг сезиларли қулайлигини 
тасдиқлаганлигига эътибор қаратади [4, 43]. 
«Скорингнинг асосий вазифаси фақат мижоз­
нинг қарзни тўлай олиши ё ололмаслиги аниқлаш 
эмас, балки мижознинг молиявий ишончлилиги 
ва масъуллик даражаси ҳамдир» ­ деб ёзади С. 
Лосевская [7, 179]. 
Тадқиқотчи М.Костикова кичик бизнесни кре­
дитлашнинг скоринг моделини ўрганиб, «ско­
ринг кичик бизнес ва банк маҳсулотлари орқали 
аксарият маҳаллий кредит ташкилотларини 
ўстиришнинг энг фаол омилларидан бири» экан­
лигини таъкидлайди [6, 57]. 
Кредит скоринги моҳиятига ойдинлик киритиш 
мақсадида, С. Балинина «ушбу моделнинг ўзига 
хос хусусияти шундаки, қарз олувчидан олинган 
барча маълумотлар махсус дастурга киритил­
ган. Соддалаштирилган шаклдаги ҳар бир жавоб 
учун тизим маълум бир пунктни белгилайди ва 
натижада берилган баллар йиғиндисидан келиб 
чиқиб, қарз бериш ёки бермаслик тўғрисида яку­
ний қарор қабул қилади. – деб хулоса қилади [2, 
169]. 
Ўзбек иқтисодчи олимлар Н.Каримов ва 
М.Тошхўжаевлар ўзларининг Ўзбекистонда истеъ­
11
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ



Download 142.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling