Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 142.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana17.06.2023
Hajmi142.85 Kb.
#1535914
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
мол кредитларининг скоринг усулини ривожлан­
тириш имконияти тўғрисида мақолаларида, «ско­
ринг тизимларини ривожлантириш ва амалга 
ошириш истиқболлари ҳақида гапирганда, таъ­
кидлаш зарурки ушбу фаолият йўналиши кре­
дитлар тарихи бюролари тизимининг ривожла­
ниши билан параллел равишда ривожланади ва 
скоринг тизими нафақат экспресс кредитлашда, 
балки чакана кредитлашнинг барча турларида, 
жумладан кредит хавфини туғдирадиган опера­
цияларда ҳам қўлланилади.» – деб мулоҳаза юри­
тадилар [5, 58].
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кредит ско­
рингининг илмий моҳиятини кўриб чиқишга 
ҳаракат қиламиз. Кўриниб турибдики, муаммо 
етарли даражада ўрганилган, аммо кўпроқ эъти­
бор скоринг тизимининг умумий хусусиятлари, 
вазифа ва мақсадларини ўрганиш ва ёритишга 
қаратилган. Мавзунинг илмий моҳияти, хусусан 
скоринг тизимининг қўллаш механизмлари ва 
улардаги мавжуд муаммоларни чуқурроқ ўрганиш 
ва изланишларга эҳтиёж борлиги, айниқса 
Ўзбекистонда, сезилмоқда.
Асосий натижалар.
Дастлаб, кредит скоринги ўзи нима эканли­
гини бироз шарҳлаб ўтамиз. Мавжуд адабиёт­
ларда кўрсатилишича, скоринг ўтган асрнинг 
40­50­йилларида АҚШда пайдо бўлган ва қарз 
олувчиларнинг кредитга лаёқатини сифатли 
баҳолаш мақсадида фойдаланилган. Бироқ, энг 
фаол скоринг тизимлари ХХ асрнинг 80­90 йил­
ларида ривожлана бошлади ва бу ҳолат асосан 
кредит карталари ёрдамида кредит беришнинг 
кенгайиши билан боғлиқ бўлган. 
Скоринг, инглизча “score” сўзидан олинган 
ва таржимада “балларни ҳисоблаш”, “ёзувларни 
юритиш” маъносини ифода этади. Скоринг модел­
ларини яратиш ва қўллаш учун дастлабки мате­
риал бу банкнинг олдинги мижозлари тўғрисидаги 
маълумотлар бўлиб, улар асосида келажакдаги 
қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилиги 
тўғрисида башорат қилинади [8, 47]. 
Замон ривожланиши сари, вақт омилининг 
аҳамияти ортиб бориши билан боғлиқ ҳолда, 
ҳозирги кунда кредит олувчининг лаёқатини 
баҳолашнинг автоматлаштирилган усуллари 
тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Истеъмол 
кредитлари оммавийлашгани сари, потенциал 
қарз олувчининг деярли ҳузурида, кредит бериш 
тўғрисида қарор қабул қилиш керак бўлади. 
Мижознинг тўлов қобилиятини баҳолашнинг 
шундай автоматлаштирилган усулларидан бири 
– бу бугунги замонда скоринг моделлари ёки ско­
ринг тизимидир. Скоринг нималигини билиш учун 
қуйидаги тавсифлар бўйича тасаввурга эга бўлиш 
лозим:
­ Скоринг ­ бу қарз олувчини банк ёки бошқа 
кредит ташкилоти томонидан баҳолаш жараёни. 
Скоринг модели, ушбу баҳолаш натижаларига 
кўра, потенциал кредитор қарз олишга берил­
ган ариза бўйича қарор қабул қилади: агар қарз 
олувчи маълум миқдордаги балл тўплай олмаса, 
у ҳолда унга қарз бериш рад этилади. Скоринг, 
шунингдек, рақамли статистик усуллар асосида 
шахснинг кредит қобилиятини баҳолаш усули 
сифатида тавсифланади [10];
­ Скоринг мақсади хавфни башорат қилишдир, 
шунинг учун скорингни амалга оширишни иста­
ган ташкилотлар учун прогнознинг аниқлиги 
катта аҳамиятга эга. Бундай аниқликни эса, тари­
хий маълумотларни ишга тушириш орқали тек­
шириш мумкин.
­ Кредит скоринги ­ бу кредит хавфини 
баҳолашнинг яна бир янги усули десак муболаға 
бўлмайди. Чунки у кредит муносабатлари ва 
миқдорий хусусиятлар ўртасидаги тарихий 
ўйғунликни белгилайди ва бу мутаносиб кела­
жакда ҳам сақланиб қолади деб тахмин ярати­
лади, сўнгра кредит талаб қилувчиларнинг хусуси­
ятларидан келиб чиқиб, келажакдаги кредит хав­
фини башорат қилади. Ривожланган мамлакатлар­
нинг банк кредитлари ва кредит карталари учун 
компьютерлар пайдо бўлганидан кейинги ўн йил­
ликлардаги скоринг тизими энг катта ютуқ сифа­
тида хизмат қилди.
­ Скоринг модели ­ бу қарз олувчининг тав­
сифларини рақамли қиймат билан солиштиришга 
имкон берадиган математик модел. Қолаверса бу 
кредитга лаёқатлиликни тавсифловчи скоринг усу­
лидаги рейтингидир (кўпроқ кредит келишуви­
нинг муваффақиятли натижага эришиш эҳтимоли). 
Таъкидлаш лозимки, скоринг ­ бу матема­
тик ёки статистик модел бўлиб, банк унинг ёрда­
мида мижозларнинг «ўтмишдаги» кредит тари­
хига асосланиб, маълум бир потенциал қарз олув­
чининг кредитни ўз вақтида тўлаши эҳтимолини 
аниқлашга ҳаракат қилади. Унинг анъанавий экс­
перт усулларидан фарқи шундаки, скоринг субъ­
ектив омиллар таъсирини камайтиради, бу эса 
қарорларни қабул қилиш жараёнини автоматлаш­
тириш ва кредитлар бўйича аризаларни кўриб 
чиқиш вақтини қисқартириш имкониятини яра­
12
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ



Download 142.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling