Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 142.85 Kb. Pdf ko'rish
|
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммолари.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
фойдаланмоқчи бўлган кредит ташкилотлари кўпинча муддатидан кечиктирилган қарзлардан азият чеккан бўладилар. Мижозларда масъу лият ҳисини шакллантириш жараёни эса, кредит йўқотишларини камайтиришдан кўпроқ аҳамият касб этади. Муаммолари. Скоринг бу бозорда ишлаш имкониятларини кенгайтириш бўлиб, кредит бўйича мутахассислар томонидан ўтказиладиган ҳам масъулият гуруҳлар ҳамда индивидуал баҳолаш соҳаси учун катта ютуқ эмас. Дарҳақиқат, скоринг кўпинча гуруҳ кредитлари ва қишлоқ жойдаги банклар учун тўғри келмайди. Қолаверса, аксарият кредит ташкилотлари, улар олдида кўпроқ долзарб вазифалар бўлганлиги сабабли ёки маълумотлар базалари скоринг талабларига мос келмаганлиги сабабли, скорингдан фойдала шига ҳали тайёр бўлмасликлари мумкин. Ҳатто бунга тайёр бўлган кредит ташкилотлари учун ҳам скоринг кредит бўйича мутахассисларни ва улар нинг маълумотлар базасида акс эттирилмаган (акс эттирилиши мумкин бўлмаган) хавф омилларини баҳолашдаги субъектив баҳоларини ўрнини боса олмайди. Скоринг усулларидан фойдаланиш, баҳолаш хусусиятларини аниқлаш фақат банк аллақачон қарз берган мижозлар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилиши билан мураккабла шади. Скоринг модели собиқ мижозларнинг маъ лумотлари асосида тузилганлиги сабабли, банк ходимлари вақтивақти билан тизим сифатини текширишлари ва кўпинча янги моделни ишлаб чиқишлари керак бўлади. Яъни, янгиланиб тура диган, узгарувчан ахборотларни мунтазам назо рат ва таҳрир қилиб туриш талаб этилади. Бизнингча, яна бир муаммоли ҳолатга эъти бор қаратиш лозим бўлади. Бу «фоиз ставка сини, кредитлаш усули ва механизмларини тан лашда, скоринг тизими билан келишиш қатъий талаб қилинади. Чунки ҳар қандай скоринг тизимига кўра, фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, мижоз танлаш жараёни шунчалик қатъий бўлиши керак, натижада потенциал мижозларга бериладиган кредитлардан воз кечиш ҳоллари ҳам шунча кўп бўлади” [9, 232]. Ушбу талқиндан келиб чиқадиган манзарага эътибор қаратилса, гуё натижада банклар томонидан кредит беришни рад этилиши ҳолатларининг ўсиши кузга ташла нади. Бироқ, скорингдан фойдаланишнинг ушбу талқини, юқори ставка сабаб банк қатъий тарзда мижоз танлайди дегани эмас, балки юқори ставка бу таваккал учун тўлов эканлиги, яъни қарор нати жаси эканлиги сабаб эътирозга асос бўлади. Бироқ, илмийназарий жиҳатдан кўп бўлган ижобий томонларига қарамай, амалиётда кре дит скорингининг қўлланилиши бир қатор қийинчиликларга ҳам дуч келмоқда. Улар дан бири, баҳолаш хусусиятларини аниқлаш фақат банк аллақачон кредит берган мижозлар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга ошири лишидир. Шуни таъкидлаш керакки, қарз олувчи томонидан тўлдирилган анкетадан ўнга яқин хусу сиятлар олинади, қолган маълумотлар эса кей инги янгилаш ва балларни таҳлил қилиш учун ста тистик маълумотлар базасида сақланади [3, 56]. Яна бир, энг жиддий муаммо – бу кредит ско рингини кредит ташкилотлардаги кредит бўйича турли даража ходим ва мутахассислар томонидан қабул қилиниши, яъни замонавий ахборот техно логиялари ва дастурларда ишлаш иштиёқининг ривожлантирилишидир. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кредит ско ринги ўз моҳияти, ўзининг мақсад ва вазифала рига кўра жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражасини таъминлашда молиявий хизматлар доирасида ҳамда банклар фаолиятининг маз мунан бойитишга қаратилган тадбирлар зами рида ҳамиша замон билан ҳамнафас бўлишни тақозо этадиган молиявий амалиётлар тизимини ташкил этади. Ҳар қандай жамиятда аҳолининг фаровон турмуш тарзини таъминлашда албатта молиявий ҳаракатлар муҳим ўрин эгаллайди ва банкларнинг шу жиҳатдаги ижтимоий вазифа ларидан бири аҳолини турли шаклдаги кредит лар орқали қўллабқувватлаш бўлиб, айнан шу жараёнда ғайриихтиёр скоринг тизимига муро жаат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки скоринг кам даромадли тадбиркорлар томони дан кредитни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ хавфни, тўловлар ва қарз олувчи, кредит ва таш килотнинг хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлайди. Энг муҳими, скоринг хавфларни миқдорий баҳолайди ва тушунарли келишувлар асосида қарорлар қабул қилишга ундайди. Download 142.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling