Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 142.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi142.85 Kb.
#1535914
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
Кириш.
Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширила­
ётган туб иқтисодий ислоҳотлар банклар ривож­
ланишида ҳам янги босқични бошлаб берди. 
Жаҳон иқтисодий ривожланишининг ҳозирги 
шароитида банк хизматлари бозори ўзининг дои­
мий технологик такомиллашуви ҳамда тақдим эта­
ётган турли хил маҳсулотлар, шунингдек мижоз­
лар билан ўзаро таъсир механизмларини ишлаб 
чиқиши билан ажралиб туради. Бугунги кунда, 
банклар томонидан қабул қилинаётган ва стра­
тегия доирасида уларга пайдо бўлаётган янгидан 
янги банк хизматларини ўз вақтида қондириш 
учун мижозлар истаклари тенденцияларини 
олдиндан аниқлаш ва билиш жуда муҳим омил 
ҳисобланади. Бинобарин нафақат илғор банк 
маҳсулотлари ва хизматларини яратишни, балки 
банк харажатларини камайтирадиган ва натижада 
банкнинг янада самаралироқ бўлган ички жара­
ёнларини яратишни ўз ичига олган инновацион 
фаолиятни амалга ошириш зарурати кун тарти­
бидан ўрин олмоқда. 
Муаммонинг долзарблиги бугунги иқтисодий 
ривожланишнинг барқарорлигини таъминлаш­
даги молиявий хизматлар долзарблиги жумла­
дан, банклар фаоллигининг аҳамияти билан бел­
гиланади. Маълумки, аҳолига банк хизматлари 
кўрсатишнинг муаммолари ва истиқболлари, 
уларни амалда татбиқ этиш билан боғлиқ маса­
лалар, бозор шароитида алоҳида эътиборга сазо­
вор бўлмоқда. Ҳозирда кўплаб банклар аҳолига 
кредитлар ажратмоқда. Ривожланаётган рақобат 
ва истеъмол кредитлари бозорида рентабелликни 
ошириш зарурати банкларни ушбу операциялар 
рентабеллиги ва кредит хавфини (таваккалчили­
гини) бошқаришнинг янада самарали усулларини 
излашга мажбур қилмоқда. Қолаверса, даромади 
кам бўлган аҳолининг кредитга бўлган эҳтиёжи 
ошиб ушбу жараён янада фаоллашмоқда.
Шу ўринда, скоринг модели кредит ташкилот­
лари учун қулай кўмаклашувчи восита сифатида 
саҳнага кириб келади. Зеро, скоринг, таҳлил мада­
ниятини ривожлантиради, фойдали бизнес маълу­
мотларини топиш учун мунтазам равишда маълу­
мотлар базаси билан маслаҳатлашишга ундайди. 
Скоринг моделларини таҳлил қилиш орқали, ушбу 
мақолада скорингнинг кучли ва заиф томонлари 
ёритилиб, ушбу модел ҳақидаги баъзи нотўғри 
фикрларга, хусусан, баллар ортида қарздорлик 
омили яширин қолиши ва кредитлар бериш 
тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини тезлаш­
тириши ҳақидаги турли мулоҳазаларга ойдинлик 
киритилади. 

Download 142.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling