Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар


Скоринг тизимини қўллаш механизмлари


Download 142.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana17.06.2023
Hajmi142.85 Kb.
#1535914
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar

Скоринг тизимини қўллаш механизмлари.
Бу борада қисқа таъкидлаб ўтишни жоиз деб 
билганимиз шуки, скоринг усули алоҳида бан­
клар томонидан истеъмол кредитлари портфе­
лининг сифатини аниқлашда қўлланилади. Ско­
ринг моделлари асосан товарларни сотиб олиш 
учун кредитлар беришда (тезкор кредитлашда) 
ва кредит карталарини чиқаришда қўлланилади. 
Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, скоринг ­ бу 
математик (статистик) модел бўлиб, унинг ёрда­
мида мавжуд мижозларнинг кредит тарихи асо­
сида банк маълум бир мижознинг белгилан­
ган вақтда қарзни қайтариб бериш эҳтимолини 
аниқлайди. Шу тариқа, скоринг мижознинг ишон­
члилиги ёки аксинча, ишончсизлиги билан чам­
барчас боғлиқ бўлган хусусиятларни белгилашга 
кумаклашади.
Кредит скоринги техникаси ­ бу маълум бир 
қарз олувчининг кредит хавфи даражасини 
аниқлашга йўналтирилган баҳолаш механизми­
дир. Ушбу жараёнда муҳим кўрсаткичлар сифа­
тида қарз олувчининг ёши, қарамоғидаги одамлар 
сони, касби, даромади, уй­жой нархи ва бошқа 
кўрсаткичлар асосий омиллар бўлиши мумкин. 
Скоринг моделларининг афзалликларини 
қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1) қарзни тўламаслик даражасининг пасайиши, 
қарор қабул қилишнинг тезкорлиги ва холисли­
гини таъминлаш;
2) кредит портфелини самарали бошқариш 
имкониятларини ошириш;
3) кредит бўлими ходимлари учун қисқа муд­
датда ўзлаштириш имконияти яратилиши;
4) мижоз иштирокида кредит олиш тўғрисидаги 
аризани экспресс­таҳлилини ўтказиш имконияти 
[3, 5]. 
Скорингни қўллашда унинг афзалликлари 
нимадан иборат деган савол пайдо бўлиши 
табиий ҳол. Скорингнинг афзалликлари қаторига 
кредит йўқотишларини камайтириш, мижозларда 
масъулиятни ошириш, муддатидан кечиктирил­
ган қарзларни йиғиш вақтини тежаш ҳамда очиқ 
миқдорий таҳлил қилиш кўникмалари киради. 
Кредитни йўқотишларни камайтириш, эҳтимол 
скорингдан фойдаланишни энг минимал афзал­
лиги бўлиши мумкин. Ваҳоланки, скорингдан 
13
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ



Download 142.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling