Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар
Илмий муаммонинг қўйилиши
Download 142.85 Kb. Pdf ko'rish
|
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar
Илмий муаммонинг қўйилиши. Мавзунинг
ўрганилганлик даражаси ҳақида фикр юритиш асносида албатта, унга доир кўп илмий изланиш лар олиб борилганини таъкидлаш жоиз. Бироқ, аксарият тадқиқотлар хорижий ва рус муаллиф ларига тегишли эканлигини ҳам айтиш лозим бўлади. Ўрганилган иқтисодий йўналишдаги илмий адабиётларда кўриб чиқилаётган маса ланинг турли жиҳатларига бағишланган кўплаб нашрлар мавжуд. Масалан, иқтисодиётни ривож лантиришда банк кредитларининг ролини таҳлил қилиб, муаллиф М.Aнтонова «самарали ривож ланаётган иқтисодиётни банк кредитисиз тасав вур этиб бўлмайди. Aлоҳида корхоналар ва уму ман минтақа фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан банкларни кредитлаш шартлари дара жасига боғлиқ» деб таъкидлаб ўтади [1, 167]. Скоринг бу мижозни ўзига хос хусусиятлари нинг кўрсаткичлари (даромадининг рентабеллик даражаси, ёши, қарамоғида бўлганлар сони ва бошқалар)га асосланган қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш усули деб ҳисоблаш мумкин. Шу маънода тадқиқотчи Е.Глинкина, ама лиёт (иқтисодий жараёнлар – А.Н.) скоринг усу лидан фойдаланишнинг сезиларли қулайлигини тасдиқлаганлигига эътибор қаратади [4, 43]. «Скорингнинг асосий вазифаси фақат мижоз нинг қарзни тўлай олиши ё ололмаслиги аниқлаш эмас, балки мижознинг молиявий ишончлилиги ва масъуллик даражаси ҳамдир» деб ёзади С. Лосевская [7, 179]. Тадқиқотчи М.Костикова кичик бизнесни кре дитлашнинг скоринг моделини ўрганиб, «ско ринг кичик бизнес ва банк маҳсулотлари орқали аксарият маҳаллий кредит ташкилотларини ўстиришнинг энг фаол омилларидан бири» экан лигини таъкидлайди [6, 57]. Кредит скоринги моҳиятига ойдинлик киритиш мақсадида, С. Балинина «ушбу моделнинг ўзига хос хусусияти шундаки, қарз олувчидан олинган барча маълумотлар махсус дастурга киритил ган. Соддалаштирилган шаклдаги ҳар бир жавоб учун тизим маълум бир пунктни белгилайди ва натижада берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб, қарз бериш ёки бермаслик тўғрисида яку ний қарор қабул қилади. – деб хулоса қилади [2, 169]. Ўзбек иқтисодчи олимлар Н.Каримов ва М.Тошхўжаевлар ўзларининг Ўзбекистонда истеъ 11 БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling