Кредит скоринги: моҳият, ҚЎллаш механизмлари, муаммолар


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 142.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana17.06.2023
Hajmi142.85 Kb.
#1535914
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kredit-skoringi-mo-iyat-llash-mehanizmlari-muammolar

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
тади ва энг муҳими, шу билан бирга хавфларни 
баҳолаш ва назорат қилиш самарадорлигини 
сақлайди. Демак, скоринг асосида математика 
ётади, яъни бу ташкилий маданиятнинг тизимли 
такомиллаши. Бу ҳол, скоринг моделини анча дол­
зарб, кўп вақт ва меҳнат талаб қиладиган тизим­
лигидан далолат беради.
Кредит скорингининг механизми илмий 
талқинда, қарз олувчига истеъмол кредитини 
беришда, кредит хавфи даражасини етарлича 
ишончли тарзда аниқлашга имкон берадиган, тав­
сифларни сонли баллар ҳисобида баҳолаш жара­
ёнини англатади. Амалиётда бу жисмоний шах­
снинг кредит хавфини башорат қилишнинг энг 
муҳим кўрсаткичлари бўлиши мумкин. Демак, 
скоринг якка тартибдаги қарз олувчиларнинг 
кредитга лаёқатлилиги билан чамбарчас боғлиқ 
бўлган хусусиятларни аниқлайди, шунинг учун 
бу хусусиятларнинг тўғри танланганлигини ва 
зарур бўлган таъсирли коэффициентларнинг 
аниқланганлигини таъминлаш, скоринг тизимла­
рида катта аҳамиятга эга [9, 230].
Маълумки, ҳар қандай молиявий амалиётда, 
биринчи навбатда, маълумот муҳим ўрин эгал­
лайди. Кўплаб кредит ташкилотларининг маълу­
мотлар базаларидаги ахборот эса қимматли ман­
балар сирасига киради. Бинобарин, скоринг таж­
рибаси кўплаб кредит ташкилотларига келажак­
даги хатти­ҳаракатни башорат қилиш учун тари­
хий маълумотлардан фойдаланган ҳолда, кей­
инчалик аниқроқ қарорлар қабул қилиниши 
мақсадида, маълумотлар базасини ўрганиш учун 
бир ёки иккита ходимни тайинлашни тақозо этади. 
Оддий ва фойдали таҳлил ва унга тезкор муно­
сабатлар менежерларни фақат ахборот тизими 
берадиган нарсаларга асосланиб қарор қабул 
қилишга эмас, балки қандай маълумот уларга 
яхшироқ қарор қабул қилишга ёрдам бериши 
мумкинлигини ўйлашга ундайди.
Скоринг ишда ёрдам бериши учун скорингнинг 
имкониятларини нафақат тушуниш керак, балки 
скорингни чиндан ҳам фойдали эканлигига ички 
ишонч ва унда мунтазам ниманидир ўзгартиришга 
(масалан, механизмини такомиллаштириш, маъ­
лумотлар базасини бойитиш мақсадида) инти­
лиш лозим бўлади. Ички ишонч англашдан келиб 
чиқса, ўзгартириш истаги афзалликларни англаш­
дан келиб чиқади. Ва ниҳоят, скорингда ишнинг 
самарадорлиги техник жиҳозланганликдан кўра, 
кўпроқ ходимнинг малака савияси ва назорат 
даражасига боғлиқ. Қолаверса, кредит бериш 
бўйича мутахассислар скоринг башорат қиладиган 
манбаларни тушуниши, ушбу башоратларнинг 
тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиши ва ушбу 
башоратларнинг бажарилишини таъминлаши 
керак.

Download 142.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling