Кредитни суғурта қилиш 1202/1431/1/1115149- сонли шартномаси
Download 59.31 Kb.
|
БЎЛИМ. ИСТИСНОЛАРСуғурталовчи томонидан қуйидагилар натижасида юзага келган зарарлар қоплаб берилмайди: а) Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчининг тил бириктириши, Қарз олувчи томонидан шахсий манфаатларни ёки ўзгаларнинг манфаатларини кўзлаб, қасддан тўловга қобилиятсизликни ва/ёки ночорликни келтириб чиқариш ёки ошириш; б) Суғурталовчининг розилигисиз Кредит шартнома бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишига салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга ҳолатлар (фоиз ставкасини ошириш, кредитлаш муддатини, кредитни ва ундан фойдаланганлик учун фоизни сўндириш тартиби ва муддатларини ўзгартириш, кредит миқдорини ошириш, кредит таъминотини ўзгартириш) билан боғлиқ Кредит шартномасининг шартларига ўзгартиришлар киритилса; в) Суғурта қилдирувчи томонидан кредитнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат амалга оширилмаса ва/ёки Қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги факти аниқланса; г) Суғурта қилдирувчи томонидан Қарз олувчидан келиб тушган пул маблағларни Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ёки қонунчиликда назарда тутилган навбат тартибига зид равишда йўналтирилса; д) кредит суммасини энг кўп бўлган миқдорини ўрнатишни ёки Қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолаш, Суғурталовчи қабул қилган таъминотнинг сифати ва етарлилигини баҳолаш услубиятларига ва тартибларига амал қилишни белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги меъёрлари Суғурта қилдирувчи томонидан бузилса, агар бундай тартиббузарлик кредит берилиши бўйича қарор қабул қилинишида муҳим бўлган бўлса ёки кредит миқдорининг ошишини келтириб чиқарган бўлса; е) Қарз олувчи ва/ёки Суғурта қилдирувчи мансабдор шахслари ва (ёки) мулк эгаларининг (таъсисчиларнинг, иштирокчиларнинг) фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ҳатти-ҳаракатлари, агар кредитнинг қайтмаслигига бундай ҳатти-ҳаракатлар сабаб бўлганлиги суд тартибида белгиланган бўлса; ж) Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган, давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишининг бевосита ва билвосита оқибати бўлган воқеалар; з) валюталар курсининг ўзгариши, пеня, неустойка суммалари, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар. Суғурталовчи суғурта ҳодисаси қуйидагилар оқибатида содир бўлганда, суғурта товони тўлашдан озод қилинади: а) ҳарбий бостириб кириш акти, ҳарбий ҳаракатлар, маневрлар ёки бошқа ҳарбий ёки бошқа шунга ўхшаш тадбирлар (уруш эълон қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар), фуқаролик уруши; б) қўзғолон, оммавий фуқароларнинг тартибсизликлари, миллат миқёсида иш ташлаш; в) шахс ёки бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракати; г) ядро портлаши, радиация таъсири ёки радиоактив захарланиш; д) Кредит шартномасига кўра берилган (бериладиган) пул маблағлари ёки кредитлаш объекти давлат органларининг фармойиши билан олиб қўйилиши, мусодара қилиниши, реквизиция қилиниши, хатланиши ёки йўқ қилиб ташланиши. Суғурта амал қилмайди, агар суғурта полисини кучга кириш санасига, Қарз олувчи Суғурта қилдирувчи билан тузган ҳар қандай кредит шартномалари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлса ёки Суғурта қилдирувчи томонидан бундай маълумотларни баҳолаш учун қўлланиладиган мезонларга мувофиқ “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” Кредит бюросининг маълумотларига ишлов бериш натижалари билан тасдиқланган, бошқа шахсларнинг олдидаги мажбуриятларни инсофсиз бажарилганлиги тўғрисида далолат берадиган кредит тарихи бўлса. Суғурталовчи мазкур Шартномада назарда тутилмаган ва қайд этилмаган ҳар қандай воқеаларга, шунингдек суғурта ҳудуди ёки суғурта полисининг амал қилиш муддатидан ташқарида содир бўлган воқеаларга нисбатан жавобгарлик олиб бормайди. Суғурталовчи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳолларда суғурта товонини тўлаш мажбуриятидан озод қилинади. Агар Суғурта қилдирувчи / Қарз олувчи мазкур Шартноманинг шартларини бузганлиги Суғурталовчи томонидан аниқланса, ёки Суғурта қилдирувчи / Қарз олувчи зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан бош тортса ёки Суғурта қилдирувчининг / Қарз олувчининг айби билан бундай ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмаса, Суғурталовчи суғурта товонини тўламайди (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957 моддаси). Download 59.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling