Кредитни суғурта қилиш 1202/1431/1/1115149- сонли шартномаси
БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 59.31 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта қилдирувчи мажбур
БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИМазкур Шартноманинг амал қилиш даврида: Суғурта қилдирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:а) суғурта полиси амал қилиш муддатида мазкур Шартноманинг шартлари бўйича маслаҳатлар олишга; б) суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурталанган хавф бўйича, суғурта полисида белгиланган суғурта пули чегарасида суғурта товонини олишга; в) Суғурталовчидан мазкур Шартноманинг шартларини бажарилишини талаб этишга. Суғурта қилдирувчи мажбур:а) суғурта мукофотини мазкур Шартномада белгиланган миқдор ва тартибда ўз вақтида тўлашга; б) кредитлаш масаласига эҳтиёткорлик ва эътибор билан лозим даражада иш кўришга, ҳеч бўлмаганда унинг таваккалчиликлари суғурталанмаганда, ундан кутилиши мумкин бўлган масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндошишга. Суғурта қилдирувчи, Қарз олувчи ёки учинчи шахслар томонидан ўз ҳуқуқларини бузилишини олдини олиш бўйича зарурий чораларни ишга солиши шарт; в) мазкур Шартномани амал қилиш даврида, мазкур Шартнома тузилаётганда Суғурталовчига маълум қилинган ҳолатлар бўйича ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида дарҳол, бу ҳақда ўзига маълум бўлган пайтдан 3 иш кун ичида ёзма равишда Суғурталовчини хабардор этишга, агар бундай ўзгаришлар суғурта ҳодисаси рўй бериш таваккалчилик даражаси ўзгаришига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлса. Муҳим деб қуйидаги ўзгаришлар тан олинади: Кредит шартномаси муносабатидан келиб чиқадиган мажбуриятда шахсларнинг алмашиши; суғурта полисини амал қилиш мобайнида берилган кредитнинг муддати ўзгариши; берилаётган кредитнинг битим шартларини ўзгариши; Қарз олувчининг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар. г) Қарз олувчи томонидан кредитдан мақсадсиз фойдаланиш имкониятини истисно этувчи барча зарурий чораларни кўришга; д) юридик манзил ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда, бу ҳақда Суғурталовчини 5 (беш) календар кунидан кечиктирмай хабардор этишга. Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) суғурта полиси амал қилиш муддатида мазкур Шартноманинг шартлари бўйича маслаҳатлар олишга; б) Суғурталовчидан унинг молиявий барқарорлигига оид бўлган ва тижорат сири бўлмаган ахборотларни олишга. Download 59.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling