Кредитнинг функциялари мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари


П - Т ... Ишлаб чиқариш ... ТI - ПI


Download 157.26 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi157.26 Kb.
#1499779
1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари

П - Т ... Ишлаб чиқариш ... ТI - ПI
Фондларнинг ҳар бир индивидуал доиравий айланиши ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг бир қисми сифатида бошқа доиравий айланишлар билан узвий боғланган.
Фондларнинг доиравий айланишидаги тебранишлар заминида ишлаб чиқариш вақти билан маҳсулотларни сотиш вақтининг мос келмай қолишидан вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф этувчи муносабатларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолга айланади. Бу муносабатлар маблағларнинг вақтинча бекор туриб қолиши билан бу маблағларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этади. Бундай муносабатлар одатда кредит муносабатлар деб юритилади ва кредит муносабатлар асосида иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган кредит категорияси юзага келади.
1-дан
    • фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олдин олинади;

2-дан
    • такрор ишлаб чиқаришни кенг доирада узлуксиз давом эттиришга имконият яратилади.

Кредит орқали жамиятимизда қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин:
1-дан
    • кредит муносабат иштирокчилари - қарз берувчи ва қарз олувчи - ҳуқуқий жиҳатдан мустақил субъект бўлиши керак. Мустақил субъект сифатида ҳар иккала томон бир-бири билан ўзаро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жиҳатдан кафолатлай олиши керак. Мажбуриятларни бажара олиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда мустақил ҳуқуқий субъект сифатида томонлар итисодий муносабатга киришишлари керак.

2-дан
    • қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бир-бирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаро манфаатларни тақозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ.

Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баьзи иқтисодий адабиётларда келтирилган фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредитнинг юзага келишининг қуйидаги шартларига кўпроқ эътибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Кредит муносабати бўлиши учун:
Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак, кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш орқали қарз олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкнинг кредит операциялари орқали қарз олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ бўлиб қолади.
Бу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир.


Download 157.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling