РЕЖА:
- ФОНДЛАРНИНГ АЙЛАНИШИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА КРЕДИТ ЗАРУРЛИГИНИНГ БОШҚА ОМИЛЛАРИ
- КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ
- КРЕДИТНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
МАВЗУ. КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
1. ФОНДЛАРНИНГ АЙЛАНИШИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА КРЕДИТ ЗАРУРЛИГИНИНГ БОШҚА ОМИЛЛАРИ
Ўзининг тарихий ривожланишида кредит бир неча босқичларни босиб ўтган.
-
-
- Таркибий жиҳатдан ривожланиш босқичи
-
Шаклланиш босқичининг асосий белгиси ссуда капитали бозорида махсус воситачиларнинг йўқлиги эди. Кредит муносабатлари, бўш пул маблағларнинг эгаси ва қарз олувчи ўртасида бевосита амалга оширилар эди. Бу ерда кредит судхўрлик капитали сифатида намоён бўлади. Унинг характерли белгилари сифатида қуйидагиларни белгилаб ўтиш мумкин:
-
- қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги, тўғридан-тўғри келишувга асосланган қарз муносабатларининг тўлиқ марказлашмаганлиги;
-
- маблағларни тақсимлашнинг чекланганлиги;
-
- қарз маблағларидан фойдаланганлиги учун жуда юқори фоиз нормаларининг белгиланганлиги ва бошқалар.
Шаклланиш босқичининг тугалланиши ишлаб чиқариш мақсадлари учун молиявий қарз ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кескин ошишига олиб келган капиталистик ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ.
Алоҳида олинган судхўрларнинг индивидуал капиталлари кўрсатилган талабларни қондириш учун етарли эмас эди. Бу эса баъзи мулкдорлар томонидан бошқа мулқдорлар пул маблағларини жалб қилиш ҳисобидан ўз фаолиятини олиб боришга мажбур қиларди.
-
- бўш молиявий маблағларни фоиз билан вактида тўлаш мажбурияти асосида қарз олувчига беришига асосланиб жамғариш;
-
- юридик ва жисмоний шахслар учун ҳар хил тўлов ва ҳисоб-китоблар бўйича хизмат кўрсатиши (кейинчалик давлат учун ҳам);
-
- қатор махсус молиявий операцияларни ўтказиш (масалан, вексель муносабати механизми бўйича хизмат кўрсатиш ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |