Кредитнинг функциялари мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари


Download 157.26 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi157.26 Kb.
#1499779
1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари

Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир.
Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўлмаган шароитда тўловни кечиктириб товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади.

Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш - бу унинг сифатларини, кредитнинг муҳим томонларини, уни иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир.


Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган.
Масалан, Э.Вознесенский, А.Зверев, Д.Аллахвердян каби олимларнинг фикрича, кредит махсус категория ҳисоблансада у молия таркибига киради, деб ҳисоблашади.
В.Захаров, О.Лаврушин, М.Пессель, И.Левчук, В.Рыбин, А.Қодиров, Т.Қоралиев каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда фаолият кўрсатувчи алоҳида мустақил иқтисодий категория деб ҳисоблайдилар.
1-дан
    • унинг ижтимоий маҳсулот яратиш, миллий даромад ва пул ресурсларини қайта тақсимлашга боғлиқлиги;

2-дан
    • кредитнинг ҳаракат шаклига (товар ёки пул тарзида) эга эканлиги;

3-дан
    • такрор ишлаб чиқаришдаги ҳаракатнинг асосий ҳал этувчи белгиси (қарз) эканлиги ва ҳ. к.

Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи муҳим томонлари аниқланади:
Кредит таркиби
Кредит субъекти
Кредит объекти
Кредитор
Қарз олувчи
Қарзга берилувчи қиймат йўналиш
ўиймат
Кредит объекти - бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган ва қарз олувчидан кредитор (қарз берувчи)га қайтиб бериладиган қийматдир.

Download 157.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling