Кредитнинг функциялари мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари


Таркибий жиҳатдан ривожланиш


Download 157.26 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi157.26 Kb.
#1499779
1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу. Кредитнинг моҳияти ва функциялари

Таркибий жиҳатдан ривожланиш. Кредит ривожланишининг бу босқичи ссуда капитали бозорида кредит-молия ташкилотлари кўринишидаги махсус воситачиларининг пайдо бўлиши билан характерланади.
Катта судхўрлик ва саррофлик идоралари заминида вужудга келган дастлабки банклар ўз зиммасига кўпчилик кредит институтларига кейинчалик анънанавий бўлиб қолган, энг керакли функцияларни олди. Булар:
Махсус воситачиларга ссуда капитали бозорида бўлган талаб, шунингдек фойданинг юқори нормаси банк тизимининг бошқа фаолият соҳаларидан келадиган капитал оқими ҳисобига ривожланишини аниқлаб беради (янги вужудга келаётган кредит ташкилотларининг тузувчилари судхўрлар бўлмай, балки саноат ва савдо капиталистлари эди). Ривожланиш босқичида ссуда капитали бозоридаги муносабатлар маълум даражада шаклий характер ола бошлади, кредитлашнинг маълум бир турдаги жараёнлари ўрнатилди, ссуда капиталининг ўртача регионал ва ўртача миллий нормалари ўрнатилди ва ҳ.к.
Бироқ кредит ташкилотларнинг фаолияти ҳалигача марказлашмаган эди. Бу эса ссуда капитали бозорининг ривожланишига тўсқинлик қиларди ва иқтисодиётнинг циклик ривожланиш шароитларида молиявий бозорнинг бошқа бўғинларида номутаносибликларни келтириб чиқарди.
Ҳозирги аҳволи. Бу босқичнинг асосий белгиси - иқтисодиётда кредит муносабатларини давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқарилишидир. Давлат миқёсида кредит муносабатларининг марказлашуви ҳар бир давлатнинг Марказий банки ёрдамида амалга оширилади. Дастлабки умуммиллий давлат кредит институтларининг пайдо бўлиши нақд пулсиз ҳисоб китобларни олиб бориш учун қўл келди, ҳамда тижорат банкларининг операциялари ва хизмат кўрсатиш кўламининг кенгайишига олиб келди, масалан, фонд бозорига хизмат кўрсатиш бўйича.
Кейинчалик Марказий банклар фаолияти бозор иқтисодиётини барқарорлаштиришнинг самарали омили бўлган кредит дастакларини ишлатиш бўйича йўналтирилди. Бу эса давлатники бўлмаган кредит ташкилотларини назорат қилишни кучайтиришни талаб қилди. Шунингдек, иқтисодиётда информацион технологиянинг ривожланиши, глобал банк тармоқларининг компьютер коммуникациялари ва маълумотлар базаларининг шаклланиши кредит муносабатларини янги сифатли даражага, яъни мижозга хизмат кўрсатиш билан бирга уларнинг молиявий фаолиятининг ҳамма жабҳаларига, шунингдек халқаро бозорга ҳам тарқалишига олиб келди.
Жамият фаолиятининг ўта муҳим жиҳати - бу ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар ишлатилади, маҳсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини моддий ва меҳнат омиллари таъминлайди. Ишлаб чиқаришнинг бу омиллар билан бир текисда таъминланиши муаммодир.
Бу муаммо ўз ечимини кредит орқали топади.
Кредит товар-пул муносабатлари мавжуд шароитдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас бир қисми бўлиб, товар ишлаб чиқариш кредит муносабатлари вужудга келишининг табиий асоси ҳисобланади. Кредитнинг вужудга келишини нафақат ички истеъмол учун товар ишлаб чиқариш доирасидан эмас, балки асосан юридик жиҳатдан мустақил, бир-бирига мулкдор сифатида қарама-қарши турувчи ва иқтисодий муносабатларга киришишга тайёр товар эгалари фаолият кўрсатаётган муомала доирасидан қидириш керак.
Ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланилишидаги ва фондларнинг бир марта айланишидаги қийматнинг ҳаракати кредит мунособатлари пайдо бўлишининг иқтисодий асосидир.
Бизга маълумки, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондлари (қиймат шаклидаги меҳнат воситалари ва предметлари) муайян бир муддатда пул (П), ишлаб чиқариш ва товар (Т) шаклларида бўлиши мумкин. Корхона ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:

Download 157.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling