Кредитнинг турлари ва асосий шакллари


Кредит ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли


Download 232 Kb.
bet6/7
Sana23.04.2023
Hajmi232 Kb.
#1382925
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kredit

4. Кредит ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли

Кредитнинг роли унинг моҳияти ва функиялари орқали аниқланади. Кредитнинг ролини кредитни интенсификациялаш дастаги ва рағбатлантирувчиси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда бажарадиган функцияларининг натижаси сифатида аниқлаштириш мумкин. Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. Корхоналарга бериладиган кредит уларни вақтинчалик молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиради ва такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз давом этишини таъминлайди. Пул маблағларига эҳтиёж ишлаб чиқаришнининг нафақат мавсумий, шунингдек, бошқа сабабларига ҳам боғлиқ. Барча ҳолларда кредитни жалб этиш асосий ва айланма фондларининг узлуксиз доиравий айланишини, ишлаб чиқариш жараёни ва товарлар муомаласини тезлаштиришни таъминлайди. Бошқа иқтисодий категориялар сингари кредит маҳсулот ишлаб чиқариш ва муомала соҳасини рағбатлантиради. Шунингдек, кредит ижтимоий-иқтисодий мақсадларни амалга оширишга, иқтисодий вазифаларни бажаришига муҳим таъсир кўрсатади. Ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришни интенсификациялаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни муаммолари эчилаётган бир даврда кредитнинг илмий-техник ютуқларни ишлаб чиқаришга жалб этишдаги роли ортиб бормоқда. Илмий-техника тараққиётга ижобий таъсир этиш жаҳон талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат харажатларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширишга имкон берувчи янги техника ва технологияларни киритиш жараёнларини имтиёзли кредитлашда кўринмоқда. Хозирги кунда кўпгина корхоналарда чуқур таркибий ўзгаришлар туфайли ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни янги техник асосдаги асосий фондлар билан таъминлаш эҳтиёжини қондира олмайди. Бундай шароитда корхоналар техник қайта қуролланиш учун кредитга эҳтиёж сезади. Бундан кўриниб турибдики, кредитни пайдо бўлиш шарт-шароитларига нафақат унга бўлган эҳтиёж, шунингдек, бўш пул маблағларини мавжудлиги, уларни вақтинчалик фойдаланишга бериш имкониятига боғлиқ.


Кредит технологик жараёнларни такомиллаштириш, асбоб-ускунларни модернизация қилиш, асосий фондлар паркини янги машиналар билан таъминлаш асосида, минимал капитал харажатлар ҳисобига халқ хўжалигига керак маҳсулотни ҳажмини оширишда корхоналарни самарали йўлларни танлашида уларга иқтисодий туртки берувчи воситадир. Самарали тадбирларни амалга ошириш учун бериладиган кредит фонд қайтими ва капитал харажатлар самарадорлигини оширишга, асосий фондлар структурасини яхшилашга ва ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга туширишга ёрдам беради. Кредитнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини оширишга таъсири фондлар ва меҳнат унумдорлигини қиймат шакллари ўсиш суъратларини бир-бирига муносабатини ифодалайди ва ўз навбатида, ишлаб чиқариш фондлари самарадорлиги даражасини характерлайди. Кредит шундай ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва киритишга ишлатилиши керакки, бунда бу воситалар асосида меҳнат унумдорлигини ва меҳнатни фонд билан қуролланиш даражалари ошсин. Кредитнинг муҳим роли соф даромадни ишлатиш шароитларини тўлашлигини таъминлашдан иборат. Соф даромадни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатиш учун аввал уни ишлаб чиқаришни кенгайтириш талаб қиладиган даражада пул кўринишида жамғариш керак. Кредитни ролини тўғри аниқлаш учун уни ишлатиш мақсадларини, шу жумладан, умумий ва хусусий мақсадларини ёритиш керак. Кредитнинг умумий мақсади бу ижтимоий ишлаб чиқаришни динамик ва пропорционал ривожланиш асосида аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражасини ошишини таъминлайди. Кредитнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг интенсив омилларини қўллаш асосида ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир.
Кредит давлатнинг иқтисодий дастагларидан бири сифатида бутун иқтисодиётнинг ривожланишига ва алоҳида корхона фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Кредит ишлаб чиқаришга ижтимоий харажатларни иқтисод қилиш йўли билан таъсир этади. Аммо, кредит товар-моддий бойликлардаги жонли ёки буюмлашган меҳнатни бевосита иқтисод қила олмайди, чунки унинг ўзи ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди. Кредитнинг роли уни халқ хўжалигига таъсир этиш механизми ва йўналишида ифодаланган назарий тушунчадир. Кредитнинг иқтисодиётни ва илмий техника тараққиётини ривожланишига таъсири уни хўжалик ҳисобини мустаҳкамланишдаги ролини оширади. Хўжалик ҳисобида қарз олувчи юридик мустақил шахс сифатида кредитор билан кредит шартномаси туза олади. Кредитнинг хўжалик ҳисобига таъсири қуйидагича амалга оширилади:

    • қарз мақсадли йўналишига эга бўлади;

    • қарзни қайтариб бериш ва муайян тўлов тўлаш мажбурияти қарз олувчини олинган қарзни самарали ишлатишга ундайди.

Кредитнинг ҳозирги шароитда ролини ошириш учун банклар кредит ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашлари, ликвидлик қобилиятига эга бўлмаган заҳиралар ва харажатларга кредитлар бермасликлари, кредитни муомала харажатларини иқтисод қилишда кенг қўплашни ҳисобга олишлари зарур. Халқаро иқтисодий алоқалар доирасида кредитнинг роли ортиб бормоқда. Хозирги бозор иқтисодиётига ўтишдек қийин шароитда республикамиз халқаро иқтисодий муносабатлар доирасига кириб бормоқда ва бунда кредит ҳам муҳим рол ўйнамоқда. Кредит мамлакатлараро ўзаро ҳамкорликларни амалга оширишда, хусусан, қўшма корхоналар қуришида ва уларнинг фаолиятини таминлашда муҳим рол ўйнайди. Республикамизнинг ички кредит тизимида кредитнинг роли янада муҳимроқ бўлиб кўринади. Буни республикамизнинг кредит тизимига тааллуқли қонунлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлар орқали кўриш мумкин. Республикамизнинг «Корхоналар тўғрисидаги қонун»ида, «Фермер хўжаликларига кредит бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидалари», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни ва бошқа шунга оид қонунлар давлатимиз олиб бораётган пул-кредит сиёсатини ривожлантириш истиқболларини белгилашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Хулоса

Маълумки, кредит муносабатларида унинг барқарор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бунга эришиш учун мамлакатда Кредит сиёсати олиб борилади. Кредит сиёсати таркибида банкларнинг фоиз сиёсати ва ажратилаётган кредитларнинг йўналишлари, уларнинг қайтарилишини таъминлаш, кредитнинг самарадорлигини ошириш, имтиёзлар, юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарлар олдини олиш тадбирлари катта роль ўйнайди. Ўзбекистонда тижорат банкларнинг Кредит сиёсати мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларини жадал ривожлантиришга йўналтирилган. Шунингдек, мамлакат тижорат банклари ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга кредитлар ажратиш билан бирга кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни ҳам амалга оширмоқда. Имтиёзли шартларда ажратилаётган кредитлар ва микрокредитлар шулар жумласидандир. Кредит тизими: Марказий банк, тижорат банклари, кредит уюшмалари ва чет эл банклари филиаллари ва ваколатхоналари. Шунингдек, кредит тизимида Марказий банк алоҳида ўрин тутади ва у эмиссия мақомига эга.


Маълумки, хозирги кунда тижорат банклари томонидан мижозларга бир қатор кредит турлари таклиф қилинмоқда. Жумладан:

  • Ипотека кредити

  • Автокредит

  • Истеъмол кредит

  • Лизинг

  • Микрокредит

  • Микроқарз

  • Айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредит

  • Таълим кредити ва хакозо кредитлар.

Бугунги кунда мижозларга ҳар томонлама қулайлик яратиш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш ҳар бир кредит ташкилотининг муҳим вазифаларидан биридир ва бу ўз навбатида мамлакатимиз тараққиётида муҳим омил ҳисобланади.




Download 232 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling