Кредитнинг турлари ва асосий шакллари
Download 232 Kb.
|
Kredit
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУ: КРEДИТ ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН ШАКЛЛАРИ
- Тошкент - 2023 Режа
- Кредит. Кредит зарурлиги ва унинг моҳияти
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ИҚТИСОДИЁТ КАФEДРАСИ "БАНК ИШИ ВА АУДИТ" СБИА-7522 КУРС ИШИ
МАВЗУ: КРEДИТ ТУРЛАРИ ВА УНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН ШАКЛЛАРИ Бажарди: Мамажонова Лайлохон Илмий раҳбар: Назарова Комолахон
Тошкент - 2023 Режа : Кириш.....................................................................................................3 1. Кредит.Кредит зарурлиги ва унинг моҳияти..................................5 2. Кредитдан фойдаланиш. Кредитнинг турлари.............................10 3. Кредит шакллари.............................................................................13 4. Кредит ва унинг бозор иқтисодиётидаги роли.............................24 Хулоса...................................................................................................28 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..................................................29 Кириш Бугунги глобаллашув даврида интеграциялашиш жараёнларининг тобора авж олиб бораётгани, мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳалардаги муносабатларининг кун сайин ривожланиб бориши, шунингдек, иқтисодиётни ривожланишининг бир сабабчиси сифатида банк кредит тизимини эьтиборсиз қолдира олмаймиз. Бугунги кунда кенг қамровли иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк хизматларини сифатли амалга ошириш, шужумладан асосий банкларнинг аньанавий хизмат тури бўлмиш кредит операцияларининг наьмунали даражада бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётида катта ва муҳим аҳамиятга эгадир. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини янада мустаҳкамлаш, ликвидлигини ошириш, молиявий барқарорлигини яхшилаш, миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таьминлаш, банк хизматларини ривожлантириш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилган.1 Кўпгина ривожланган мамлакатларда банк тизимлари иқтисодиётнинг бошқа тизимларига нисбатан кучайтирилган назорат ва текширув объектлари ҳисобланади, чунки тижорат банклари ўз мижозлари ҳисобланган давлат ташкилотлари, тижорат корхоналари ва хусусий шахсларнинг манфаатлари ҳимояланиши учун жавоб беради. Шу ўринда, Марказий банк тижорат банклари томонидан замон талабларига жавоб берадиган кредит операцияларини таъминлаш мақсадида яқин келгусидаги истиқболлари ва ривожланиш стратегиясини белгилайди. Кредитлаш тизими соҳасидаги бош мақсад, банкнинг кредит рискини самарали бошқариш орқали мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатиш, банк тизими молияий барқарорлигини таьминлаш, тижорат банкларининг фаолиятдан асосий мақсади бўлмиш даромадлилигини ошириш ва албатта иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат. Республикамиз Президентининг қатор қарор ва асарларида банклардаги кредит операцияларни такомиллаштиришга тўхталиб ўтган. Президентимизнинг 2010 йил 26-ноябрдаги ПҚ 1438-сонли “2011-2015 йилларда республика банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорида2, республика молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банк ва бутун молия-банк тизими фаолиятига ёндашувларни ҳамда баҳолаш тизимини тубдан ўзгартириш, ҳамма томонидан қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишнинг янада юқорироқ даражасига чиқишни таьминлаш кераклиги айтиб ўтилган. Бизга маълумки, кредит иқтисодиётда муҳим вазифаларни бажаради, уларнинг орасида молия ресурсларини қайта тақсимлаш асосий ўринда туради. Кредит ёрдамида капитални бир тармоқдан иккинчисига, бир мулкдордан бошқасига оқиб ўтиши таъминланади. Шу билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, маблағларни капитал қўйишнинг энг фойдали ва истиқболли йўналишларида тўплаш имкониятлари юзага келади. Кредит ресурсларини банклар томонидан тартибга солиш механизмлари ёрдамида пул айланмаси торайтирилади ёки кенгайтирилади, тўловга қрбил талабнинг кўпайиши ёки қисқариши юз беради, бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқариш ривожига рағбат беради. Кредит. Кредит зарурлиги ва унинг моҳияти Кредит лотинча creditum-қарз, credo-ишонаман, маъқуллайман деган маънони англатиб, пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб, қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарзга бериш тушунилади. Қарзга маблағ берувчи томон кредитор (давлат, банк, корхона ва бошқалар), қарз олувчи томон эса дебитор (қарздор) дейилади.Кредит келишуви қарздан фойдаланиш шартлари қайд этилган шартнома билан расмийлаштирилади. Кредит муомаласи қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатдир, лекин ҳар қандай қарз муносабатлари ҳам кредит бўла олмайди. Кредит муносабатида олинган маблағ қайтариб берилиши, фойдаланалганлиги учун хақ (келишилган фоизда) тўланиши, муддатли, маълум това ва номоддий активлар билан таъминланган бўлиши, мақсадли ишлатилиши шарт. Берилиш муддатига қараб қисқа ва узоқ муддатлиларга бўлинади. Бизга маълумки, пул маблағларига кўп ҳолларда кредитларни, корхоналарнинг ҳисоб варақасидаги маблағларни ва нақд пулларни, оборот маблағларини ва молиявий ресурсларни киритадилар. Бу иқтисодий категориялар ташқи томондан ўхшагани билан, уларни ички хусусиятлари жуда хилма-хил ва бир-бирига ўхшамайди. Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўлмаган шароитда тўловни кечиктириб товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади. Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир. Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш - бу унинг сифатларини , кредитнинг муҳим томонларини, уни иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир. Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган. Масалан, Э. Вознесенский, А. Зверев, Д. Аллахвердян каби олимларнинг фикрича, кредит махсус категория ҳисоблансада у молия таркибига киради, деб ҳисоблашади.3 В. Захаров, О. Лаврушин, М. Пессел, И. Левчук, В. Рибин, А. Қодиров, Т.Қоралиев каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда фаолият кўрсатувчи алоҳида мустақил иқтисодий категория деб ҳисоблайдилар.4 Кредитни мустақил категория сифатида моҳиятини аниқлаш мураккаб саволлардан биридир. Кредитга қарзга бериладиган қийматнинг ҳаракати сифатида қараш мумкин. Захаров В. «Кредит вақтинчалик фойдаланишга бериладиган қиймат бўйича бўладиган ижтимоий муносабатдир» деб хулоса қилган бўлса, Қодиров А., Пессел М. Кредит иқтисодий категория бўлиб, унда ишлаб чиқариш муносабатлари ўз аксини топади ва давлат, хўжалик ташкилотлари, корхоналар, муассасалар бир-бирига қийматни маълум вақтга, қайтариб беришлик ва тўловлилик шарти билан берадилар деб уқтирадилар. Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи муҳим томонлари аниқланади: биринчидан, унинг ижтимоий маҳсулот яратиш, миллий даромад ва пул ресурсларини қайта тақсимлашга боғлиқлиги; иккинчидан, кредитнинг ҳаракат шаклига (товар ёки пул тарзида) эга эканлиги; учинчидан, такрор ишлаб чиқаришдаги ҳаракатнинг асосий ҳал этувчи белгиси (қарз) эканлиги ва ҳ. к. Берилган кредит қайтариб беришлилик характерига эга. У худди шу сифати билан молиядан фарқ қилади. Ссуда капитали манбаларининг таҳлили кредитнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилди. Бир қатор иқтисодчиларнинг фикрича, кредит жамиятдаги вақтинча бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни тақсимлаш шаклидир. Бу нуқтаи назардан, кредит вақтинча бўш пул маблағларини қарзга бериш бўлиб, муайян белгиланган муддатдан сўнг бу маблағлар ўз манбасига қайтиб келиши керак. Кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аниқланадики, бунда кредитор қарз олувчига ресурларни таклиф қилади, қарз олувчи бу русурсларни ишлатади ва бунда қарзга берилувчи қиймат кредитор ва қарз олувчи ўртасида айланади. Бу ердан кредитнинг биринчи функцияси келиб чиқади: Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функцияси: Кредит ва пул маблағлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда, кредитнинг ҳақиқий пулларни кредит пуллари билан алмаштириш функция олдинга сурилган. Лекин бу функция ҳозирги кунда иқтисодий муносабатлар «саҳнасидан» чиқиб кетган. Кредитнинг ташқи муҳит билан алоқаси унинг иккинчи функциясини келтириб чиқаради. Қайта тақсимлаш функцияси Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча фазаларига - ишлаб чиқариш, тақсимлаш, муомала ва истеъмолга хизмат кўрсатади. Такрор ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда кредит, ишлаб чиқариш, тақсимлаш ёки истеъмол жараёнида кечадиган функциялардан фарқли ўлароқ қайта тақсимлаш функциясини бажаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ссуда капитали бозори вақтинча бўш молиявий ресурсларни бир фаолият жабҳасидан бошқасига йўналтирувчи ва натижада юқори фойдани таъминловчи ўзига хос дастаг сифатида намоён бўлади. Қайта тақсимлаш функцияси ёрдамида корхоналар, ташкилотлар, давлат ва шахсий секторнинг бўш пул маблағлари ва даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайён тўлов асосида берилади. Бу функция ёрдамида ишлаб чиқаришдаги пропорциялар ва пул капитали ҳаракати бошқарилиб турилади. Ўзининг турли тармоқлар ва минтақаларда табақаланиш даражасига таяниб, кредит иқтисоднинг стихияли макробошқарувчиси сифатида намоён бўлади. Баъзи ҳолларда бу функциянинг амалга оширилиши бозор тизимида номутанносибликнинг чуқурлашувига олиб келиши мумкин. Худди шундай ҳолат МЁД давлатларида бозор иқтисодига ўтиш босқичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун кредит тизимини давлат томонидан бошқаришнинг муҳим вазифаларидан бири бу иқтисодий устунликни оқилона тавсифлаш ва кредит ресурсларини у ёки бу тармоққа жалб қилишни рағбатлантиришдан иборатдир. 3. Муомала харажатларини тежаш функцияси Кредит вужудга келиш давридан бошлаб ҳақиқий пулларни (олтин, кумуш) кредит пуллари - вексельлар, банкноталар, чеклар билан алмашинишини таъминлаб келган. Лекин, олтиннинг монетар роли йўқолиши туфайли кредит бу функцияси ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириб, ҳисоб-китобларни тезлигини ва кам харажатлилигини таъминламоқда. Капиталнинг муомалада бўлиш вақтининг иқтисод қилиниши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва бу ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойданинг ортишига олиб келади. Бу функциянинг амалга ошиши кредитнинг иқтисодий моҳиятидан келиб чиқади. Унинг манбаи саноат ва савдо капиталининг доиравий айланиши жараёнида вақтинча бўшаган молиявий маблағлар ҳисобланади. Хўжалик субъектлари пул маблағларининг келиб тушиши ва ишлатилиши ўртасидаги вақт бўйича фарқ фақатгина ортиқча маблағлар ҳажмини эмас, балки молиявий маблағларнинг этишмовчилигини ҳам аниқлаб беради. Шунинг учун корхона ва ташкилотларнинг ўз айланма маблағларининг вақтинчалик этишмовчилигини тўлдириш учун ссудалар бериш кенг тарқалиб борган. 4. Капитал тўпланишининг жадаллашуви ва концентрациялашуви функцияси. Капитал тўпланиши жараёни иқтисодий ривожланишнинг барқарорлашуви ва хўжалик юритувчи хар бир субъектнинг мақсадга эришишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу масалани хал қилишга ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунинг билан бирга, қўшимча фойда олишга қарз маблағларидан фойдаланишёрдам беради. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, иқтисодий инқироз даврида бу ресурсларнинг қимматлилиги кўпчилик хўжалик фаолияти жабхаларида капитал тўпланишини жадаллаштириш масаласини ҳал қилишда тўсқинлик қилади. Шунга қарамасдан, кўриб чиқилаётган функция хозирги шароитда режали иқтисодиёт даврида ривожланмаган ва маблағлар билан таъминланмаган фаолият жабҳаларини молиявий маблағлар билан таъминланиш жараёнини сезиларли тезлаштирди. 5.Муомалага тўлов воситаларини чиқариш функцияси. Бу функциянинг амалга ошиш жараёнида кредит фақатгина товар эмас, балки пул муомаласининг жадаллашувига, ундан нақд пулларни сиқиб чиқариб, тўловлар айланишининг тезлашувига ижобий таъсир кўрсатади. Кредит туфайли пул муомаласи доирасига вексель, чек, кредит карточкалари каби воситаларни киритилиб, нақд пулли ҳисобкитобларни нақдсиз операциялар билан алмаштиради. Бу эса ички ва халқаро бозордаги иқтисодий муносабатлар механизмини осонлаштиради ва тезлаштиради. Бу масалани ҳал этишда тижорат кредити замонавий товар алмашинишининг керакли элементи сифатида муҳим ўрин тутади. 2. Кредитдан фойдаланиш. Кредитнинг турлари. Кредит ресурсларидан корхона қуйидаги холларда фойдаланиши мумкин: 1. Корхона кредитни харажатларининг бирон турини амалга ошириш учун, масалан, хом аше материаллар сотиб олиш, тугалланмаган ишлаб чиқариш учун ёки жўнатилган товарлар учун олиш мумкин; 2. Корхона айланма фондларнинг доиравий айланишишининг барча босқичларига кредитни жалб килиши мумкин. Масалан, ишлаб чикариш захиралари сотиб олишга, тугалланмаган ишлаб чиқаришга, тайёр махсулотга, жўнатилган товарларга ва бошка харажатлар учун. 3. Корхонани комплекс кредитлаштириш зарур булганда амалга оширилади. Юқоридаги холлардан кўриниб турибдики, хар бир корхона ўз фаолияти давомида кредит ресурсларига мухтож булиши мумкин. Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томонидан қондирилишига ва карз олувчиларга таклиф килинишига караб, кредит бир неча тур ва шаклларга бўлинади. Download 232 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling