Криминология


Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш


Download 151 Kb.
bet10/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
Ҳаракатдаги Жиноят кодексининг 102-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объекти инсон ҳаёти учун хавфсиз алоҳида шарт-шароит­лар яратишга, уларнинг ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик оқибатида ҳалок бўлишига йўл қўймасликка йўналтирилган ижтимоий муноса­батлардир.
Жиноят объектив томондан ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан содир этилиши мумкин. Одатда бундай жиноят­лар оддий ҳаётий шароитда одам ҳаётига зарар келтирмай­диган ҳолатларда юзага келади. Масалан, жисмоний куч билан шахсни итариб юбориш, шахснинг турган жойига ва соғлиғига қараб ўлимига олиб келиши мумкин.
Агар эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс ўлдирил­ган бўлса, айбдор ЖК 102-моддасининг 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.
Субъектив томондан эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш жиноий ўз-ўзига ишониш ёхуд жиноий бепарволикда ифодаланади.
Жиноий ўз-ўзига ишониш натижасида одам ўлдиришда айбдор ўзи содир этган ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли бошқа шахснинг ўлдириб қўйилиши мумкинлигига кўзи етади, лекин енгилтаклик қилиб, унинг олдини олишдан умидвор бўлади. Бундай ҳолларда, айбдор муайян эҳтиёт­сизлик қоидаларини онгли равишда бузади. Жумладан, бундай бузиш қуйидагиларнинг оқибати бўлиши мумкин:
а) қасддан содир этилган қилмиш;
б) қонун билан тақиқланган, бироқ жиноят ҳисобланмай­диган ҳаракат;
в) бирон-бир қоида билан тақиқланган ҳаракат (йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳоказо);
г) илмий маълумотларга ва касбий қоидаларга зид ҳаракатлар;
д) жамиятда белгиланган эҳтиёткорлик қоидаларини бузадиган ҳаракатлар;
е) мазкур шахснинг амалга ошириш ёки шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳаракатлар ёки касб билан шуғул­ланиши ва ҳоказо.
Жиноий ўз-ўзига ишониш оқибатида эҳтиётсизлик билан одам ўлдиришни эгри қасд билан содир этилган одам ўлдиришдан фарқлаш керак бўлади. Эгри қасд билан одам ўлдиришда айбдор одамни ўлди­риб қўйиши мумкинлигига кўзи ета туриб, онгли равишда унга йўл қўяди. Ўз-ўзига ишонишда эса, шахс муайян ҳолатларда ўлимнинг олдини олиш мумкин деб умидвор бўлади ва унинг олдини олишни мўлжаллаб ҳаракат қилади.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling