Криминология
Download 151 Kb.
|
ЖХ МК 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 97-моддаси 1-қисми
- ЖК 97-моддаси 2-қисми
Қасддан одам ўлдириш
Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида «оддий» одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши мумкин эмас. Жиноятни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни содир этилган қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги ва ЖК 98–102-моддаларидаги енгиллаштирувчи ҳолатларнинг борлиги аниқланади. Агарда юқорида айтилган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади1 . Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касални азобдан қутқариш мақсадида жабрланувчининг илтимосига кўра, муштлашиш вақтида ўлдириш, безорилик белгилари бўлмаса, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли содир этилган одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини қасддан ўлдиришдан бошқа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун айбдор ЖК 97-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Дастлаб айтиб ўтилган ҳолатда одам ўлдирганлик ЖК 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан квалификация қилинади, бунинг учун одам ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида содир этилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида одам ўлдиришдан безорилик оқибатида одам ўлдиришни фарқлаш лозим. Безорилик оқибатида одам ўлдиришга жабрланувчининг аҳамиятга эга бўлмаган ҳаракати (чекиш учун сигарета бермаслик, бирор-бир корхонанинг қаерда жойлашганлигини айтмаслик ва ҳоказо) баҳона бўлади ёки у ҳеч бир сабабсиз ҳам амалга оширилади. Ўч олиш мотиви жабрланувчининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати туфайли бевосита одам ўлдирилишидан олдин ёки анча илгари вужудга келиши мумкин. Шахсий муносабатлар туфайли бевосита ўлдириш содир бўлишидан аввал ўч олиш мотиви пайдо бўлган ҳолатларда, одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш ёхуд ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш туфайли содир этилмаганлигини ҳам аниқлаш лозим. Рашк туфайли одам ўлдириш ҳам ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Одам ўлдириш мотиви сифатида рашк ўзида ишончсизлик, эгоизм, қаҳр-ғазаб каби унсурларни жамлаган бўлади. Кўпинча рашк туфайли одам ўлдиришга эр ёки хотиннинг хаёлий хиёнат қилганлиги, жабрланувчининг турмушга чиқишга ёки уйланишга розилик бермаганлиги ёки жабрланувчининг никоҳсиз бирга яшаш тўғрисидаги таклифни рад этганлиги сабаб бўлади. Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, кимнинг айби билан бошланганлигидан қатъи назар уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қилмишни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қасддан одам ўлдиришдагидек жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш ЖК 98-, 100-, 102-моддаларининг бирортаси билан квалификация қилиниши лозим. Қилмишни уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш деб квалификация қилиш учун фақат уришиш ёки муштлашиш бўлганлигини таъкидламасдан, балки жиноятнинг содир этилиш мотиви ва ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш зарурдир. Уришиш ёки муштлашиш содир этилган одам ўлдиришнинг бир жиҳати бўлиб, у муайян мотив (безорилик оқибатида, тамагирлик ниятида, рашк, ўч олиш, ҳасад ва ҳоказо туфайли) билан содир этилади. Одам ўлдирилганида муштлашиш ва уришишнинг ўзи, муайян ҳолатни эътиборга олмаганда, қилмишни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш учун зарурий белги ҳисобланмайди. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling