Криминология
Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш
Download 151 Kb.
|
ЖХ МК 2
Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш
Жиноят кодексининг 103-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объекти инсон ҳаётини олий қадрият деб тан олиш, ҳар қандай инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва у билан раҳмсиз муомала қилишга йўл қўймаслик билан боғлиқ ижтимоий муносабатлардир. Бу жиноят объектив томондан моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаган (ЖК 103-моддаси 1-қисми) ёхуд моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган (ЖК 103-моддаси 2-қисми) шахсга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказишда ифодаланади. Айбдор содир этган қилмишни Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун айбдорнинг жабрланувчига нисбатан раҳмсиз муомала қилиши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиши натижасида ўзини ўзи ўлдириши ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказганликни аниқлаш лозим. Кўпинча ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш айбланувчининг ҳаракатлари билан амалга оширилади. Жабрланувчига нисбатан баданига оғир шикаст етказиш, қийнаш, туҳмат қилиш, зўрлик билан ҳаракатланиш ҳуқуқини чегаралаш ва ҳ.к. каби ҳаракатлар қўлланилган бўлиши мумкин. Лекин бу жиноятни ҳаракатсизлик билан ҳам амалга ошириш мумкин (овқат, сув, кийим, турар жой ва бошқа зарур неъматлардан маҳрум этиш). Шахснинг ўзини ўзи ўлдириши ёки ўз жонига суиқасд қилиш вақтидан жиноят тугалланган деб ҳисобланади. Айбдорнинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун жабрланувчининг ўзига нисбатан раҳмсиз муомала қилиниши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситилиши натижасида ўзини ўзи ўлдирганини ёки унга суиқасд қилганлигини аниқлаш зарур, яъни айбдорнинг муомаласи ва юз берган оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш керак. Ўзини ўзи ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш ўйнаш бўлиш, никоҳ тузишни рад этиш, эр-хотиндан бирининг бевафолиги, ишдан ноқонуний бўшатиш, лавозимини пасайтириш кабиларнинг натижаси бўлса, шахснинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Агар жабрланувчи моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаса, айбдор ЖК 103-моддаси 1-қисми билан, башарти бундай қарамлик бўлса, ЖК 103-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш субъектив томондан эгри қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади. Ушбу жиноятнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси 1-қисми бўйича 16 ёшга тўлган шахс, 2-қисми бўйича эса, моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан жабрланувчи қарам бўлган шахс ҳисобланади. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling