Кучли электролитлар назарияси


Download 326 Kb.
bet3/8
Sana09.04.2023
Hajmi326 Kb.
#1343535
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
analitika mustaqil ish

Мисол. 200С ҳароратда водород ионлариниг концентрацияси 210-4 моль/л га тенг бўлса, ОН- ионлари концентрациясини ҳисобланг.
Ечиш: 1. Жадвалдан (маълумотномадан) сувнинг ион кўпайтмасини 200С даги қийматини топиб оламиз: =0,69 ·10-14·(200С).
2. Гидроксид ионларининг концентрациясини ҳисобланади:


ёки 3,45 · 10-11 мол/л
Эритманинг муҳитини водород ионларининг концентрацияси билан тавсифлаш қабул қилинган. Нейтрал эритмаларда водород ионларининг концентрациялари гидроксид-ионлари концентрациясига тенг бўлади. Кислотали эритмаларда Н+ ионлари концентрацияси ОН-ионлари концентрациясига нисбатан катта, ишқорий эритмаларда эса камдир:
Нейтрал муҳит [Н+]=[ОН-]=10-7мол/л
Кислотали муҳит [Н+]>10-7мол/л
Ишқорий муҳит [Н+]<10-7мол/л

Эритмаларнинг кислоталилигини ёки ишқорийлигини манфий ишорали даражадаги кўрсаткичли водород ионлари концентрациялари билан ифодалаш, амалда қулайсиздир. Шунинг учун С.П.Зеренсен сувли эритмалар муҳитини водород кўрсаткич – рН билан тавсифлашни таклиф қилди.


Водород ионларининг концентрациясини манфий ишора билан олинган ўнли логарифми водород кўрсаткич рН деб аталади:

рН=-lg [Н+]


Масалан: [Н+]=10-4 бўлганда, рН=-lg[10-4]=4, агар [Н+]=5·10-10бўлса, рН=lg 5·10-10=(0,70-10)=9,30 бўлади.


Нейтрал эритмаларда рН=7, кислотали эритмаларда рН<7, ишқорий эритмаларда эса рН>7 бўлиши ўз-ўзидан тушунарлидир.
Водород кўрсаткич билан бир қаторда баъзан гидроксид кўрсаткич рОН ҳам қўлланилади:
рОН=-lg [ОН-]

Агар [Н+]·[ОН-]=1·10-14 тенгламаси логарифмласак ва логарифм белгиларини уларнинг тескари ишоралари билан алмаштирсак,


(250С)


келиб чиқади. Бундан ҳар қандай сувли эритмада қуйидаги нисбат тўғри бўлади, деган хулоса келиб чиқади:


рН=рК -рОН=14-рОН


Анализларда, шунингдек кўпчилик кимёвий ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида водород ионларининг концентрацияси муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, аналитикка кўпинча эритмаларнинг рН ни экспериментал аниқлашига ёки назарий ҳисоблашига тўғри келади.



Download 326 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling