Кучли электролитлар назарияси


Download 326 Kb.
bet6/8
Sana09.04.2023
Hajmi326 Kb.
#1343535
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
analitika mustaqil ish

Буфер эритмалар



Т/р

Буфер аралшма

Аралашма таркиби (1:1 моляр нисбатда)

Эритманинг рН қиймати

1.

Формиатли

Чумоли кислота ва натрий формиат

3,7

2.

Бензоатли

Бензой кислота ва аммоний бензоат

4,2

3.

Ацетатли

Сирка кислота ва натрий ацетат

4,7

4.

Фосфатли

Бирламчи ва иккиламчи натрий фосфатлар

6,8

5.

Аммонийли

Аммоний гидроксид ва аммоний хлорид

9,3

Ўсимликлар ва ҳайвонлар организмларида мураккаб буфер эритмалар бўлиб, қон, лимфа ва бошқа суюқликларнинг рН қийматларини доимий ушлаб туришга ёрдам беради. Тупроқ ҳам буфер хоссаларига эга бўлиб, тупроқ эритмасини рН қийматини ўзгартирувчи ташқи омиллар таъсиридан ҳимоя қилади.


Қандайдир бирон-бир буфер аралашмадаги рН қийматини назарий ҳисоблаб чиқариш мумкин.
1. Кучсиз кислоталар билан уларнинг тузлари аралашмасидан ҳосил бўлган буфер аралашмалар. Мисол тариқасида СН3СООН ва СН3СООNa дан иборат буфер эритмани оламиз. Сирка кислотанинг ионланиш константаси тенгламасидан [Н+] нинг қийматини топилади:

С Н3СООН Н++СН3СОО-





бундан,


Сирка кислота кучсиз кислота бўлгани учун эритмада деярли ионланмаган молекулалар холида бўлади. Шу билан бирга, кислотанинг ионланиши бир хил ионли туз (СН3СООNa) иштирокида жуда сусайган бўлади. Кислотаниниг ионланмаган молекулалари концентрацияси эритмадаги умумий концентрациясига тенг, яъни


[СН3СООН] ≈ Скисл


деб қабул қилиш мумкин.


Буфер эритмадаги СН3СООNa тузи тўлиқ диссоциланади, эритмадаги деярли ҳамма СН3СОО- анионлари тузнинг ионланишидан ҳосил бўлади. Тузнинг ҳар бир молекуласи биттадан СН3СОО- иони бергани учун


[СН3СОО-] ≈ Стуз

бўлади. Бу шартли белгиларни [Н+] топиш тенгламасига қўсак, қуйидаги кўриниш келиб чиқади:



Хосил қилинган тенгламани логарифмлаб, ишораларни тескарисига алмаштирилса,

-lg[H+]=-lg Kкисл-lg


келиб чиқади, -lg[H+]=pH бўлганлиги ва –lg Kкисл=рКкисл эканлигини ҳисобга олиб тенгламани қуйидаги кўринишда ёзилади:
рН=рКкисл-lg

2. Кучсиз асослар билан уларнинг тузлари аралашмасидан ҳосил бўлган буфер эритмаларнинг рН ини топиш тенгламасини NH4OH ва NH4Cl дан иборат буфер эритма мисолида келтириб чиқарамиз. NH4OH нинг ионланиш константаси тенгламасидан [ОН-] нинг қийматини топилади:


N H4OH NH4++OH-



бу тенгламадан,



[NH4OH]=Сасос ва [NH4+]=Стуз хисоблаб, юқоридаги тенгламага бу белгиларни қўйилади:


[OH-]=Касос·


хосил бўлган тенгламани логарифмлаб, ишораларни тескарисига алмаштирилса,


-lg [OH-]=-lg Kасос-lg


pOH=pKасос-lg


келиб чиқади, рН+рОН=14 бўлганлиги учун, демак:


рН=14-рОН=14-рКасос+lg


Буфер эритмаларнинг рН қийматини ҳисоблашга доир мисоллар келтирамиз.





Download 326 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling