Кучли электролитлар назарияси


-Мисол. Эритмадаги водород ионларининг моляр концентрацияси 2,5·10-3мол/л бўлса, шу эритманинг рН ва рОН ни ҳисобланг. Ечиш


Download 326 Kb.
bet4/8
Sana09.04.2023
Hajmi326 Kb.
#1343535
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
analitika mustaqil ish

1-Мисол. Эритмадаги водород ионларининг моляр концентрацияси 2,5·10-3мол/л бўлса, шу эритманинг рН ва рОН ни ҳисобланг.
Ечиш: 1. Водород ионлари концентрацияси асосида эритманинг рН ни топилади:

рН=- lg [Н+]=-lg 2,5·10-3=-(lg 2,5 · lg 10-3)=-0,3979+3 2,6


2. Эритманинг рОН қийматини ҳисобланади:


рОН=14-рН=14-2,6=11,4


Іисоблашлар эритманинг муҳити кислотали эканлигини кўрсатади.


2-Мисол. Натрий гидроксиднинг 0,05N эритмасида рН қанчага тенг?


Ечиш: 1. Эритманинг рОН кўрсаткичини ҳисобланади:
[ОН-]= СNaOH=5·10-2мол/л

рОН=-lg[ОН-]=lg 5·10-2=-(0,70-2)=1,30


2. рОН қиймати асосида эритманинг рН қийматини топилади:


рН=14-рОН=14-1,30=12,70

Анализларда чўкмаларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг эриши билан борадиган реакцияларда эритмаларнинг рН қийматини ҳисобга олишга тўғри келади. Эритмаларнинг муҳити сифат томонидан индикаторлар, яъни водород ионлари концентрацияларига боғлиқ іолда ранглари ўзгарадиган махсус реактивлар ёрдамида аниқланади. Сифат анализи боришида муҳитнинг рН ни тахминий аниқлаш учун кўпинча метил зарғолдоғи, метил қизил, лакмус, фенолфталеин ва бошқа индикаторлардан фойдаланилади. Текширилаётган эритмаларнинг бу индикаторларга таъсирини солиштириб, муҳитнинг тахминий рН қиймати белгиланади. Кўпгина ҳолларда сифат анализи учун шунинг ўзи етарли ҳисобланади.


Анализ қилинаётган эритманинг рН қиймати универсал индикаторлар билан аниқланади. Универсал (ёки жамланган) индикатор – бу бир неча оддий индикаторлар аралашмасини эритмаси фильтр қоғозига шимдирилгани бўлиб, рН қийматларининг маълум оралиқларида ҳар хил рангга бўялади. Водород ионлари концентрациясига боғлиқ іолда ўз рангларини ўзгартирувчи реактивлар қўллашга ососланган рН ни аниқловчи ҳамма методлар колориметрик метод деб номланади. Бу методлар рН қийматини тахминий аниқлаш учун содда ва қулайдир. рН ни аниқ ва тез аниқлаш учун лабораторияларда электрометрик (инструментал) методлардан фойдаланилади. Бу мақсад учун айниқса қулай бўлгани ҳар хил конструкциядаги лаборатория рН-метрлари ҳисобланади.

Download 326 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling