Кучли электролитлар назарияси


Download 326 Kb.
bet7/8
Sana09.04.2023
Hajmi326 Kb.
#1343535
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
analitika mustaqil ish

1-Мисол. СН3СООН ва СН3СООNa дан иборат буфер эритмада ҳар бир моддадан 0,1 молдан бор. Шу аралашманинг рН қийматини ҳисобланг. 1л буфер эритмага а) 0,01 мол HCl; б) 0,01 моль NaOH қўшилганда, в) аралашмани сув билан 100 марта суюлтирилганда рН нинг қиймати қандай ўзгаришини ҳисобланг.
Ечиш:

  1. Буфер эритма рН ни, сирка кислота учун рH=4,76 эканлигини маълумотномадан билган ҳолда ҳисобланади.

рН=рHкис-lg рН=4,76-lg =4,76

2. Буфер эритманинг бир литрига 0,01 мол HCl қўшилганда эритмадаги СН3СООNa нинг 0,01 мол миқдори шунча молдаги СН3СООН га айланади: Скисл=0,1+0,01=0,11 мол,


Стуз=0,1-0,01=0,09 мол бўлиб қолади. Демак, рН=4,76-lg =4,67.

3. Шунга ўхшаш, 1 литр эритмага 0,01 мол NaOH кўшилганда 0,01 мол СН3СООН шунча мол СН3СООNa га айланади.


Скисл=0,1-0,01=0,09 мол, Стуз=0,1+0,01=0,11 бўлиб қолади.


Бинобарин,

pН=4,76-lg = 4,84


4. Ниҳоят эритма 100 марта суюлтирилганда ҳар бир таркибий қисмга кирувчи СН3СООН ва СН3СООNa нинг концентрациялари юз марта камайиб 0,001 мол бўлиб қолади:


рН=4,76-lg =4,76


2-Мисол.4OH ва NH4Cl дан иборат буфер эритмада ҳар бир моддадан 0,1 молдан бўлса, шу эритмани рН қийматини ҳисобланг. 1л буфер аралашмага а) 0,01 мол HCl қўшилганда; б) 0,01 моль NaOH қўшилганда; в) аралашма 10 марта суюлтирилганда эритманинг рНи қандай ўзгаради?
Ечиш:

  1. Буфер эритманинг рН ни ҳисобланади: маълумотномада рКNH4OH=4,75

рН=14-4,75+lg =9,25


2. 0,01 мол HCl қўшилганда Сасос қиймати камайиб, Сасос=0,1-0,01=0,09 мол, туз концентрацияси ошиб, Стуз=0,1+0,01=0,11 молга тенг бўлади. Бинобарин;


рН=14-4,75+lg =9,15

3. 1л буфер аралашмага 0,01 мол NaOH қўшилганда асос концентрацияси ошиб, Сасос=0,1+0,01=0,11 мол бўлади, туз концентрацияси камайиб, Стуз=0,1-0,01=0,09 мол бўлиб қолади. Демак:


рН=14-4,75+lg =9,33


4. Эритма 10 марта суюлтирилганда, буфер эритмадаги [NH4OH]=[NH4Cl]=0,01 мол бўлади. Ниҳоят:


рН=14-4,75+lg =9,25
3-Мисол. СН3СООН+СН3СООNa таркибли буфер эритмадаги ҳар бир модданинг концентрацияси 0,1 молдан бўлса, а) СН3СООН концентрациясини; б) СН3СООNa концентрациясини 10 марта оширилганда буфер эритманинг рН қиймати қандай ўзгаради.
Ечиш:
1. Сирка кислотанинг концетрацияси 10 марта оширилса, Скисл=0,1·10=1 мол бўлиб қолади. Бинобарин, эритма рН нинг қиймати қуйидагича топилади:

рН=4,76-lg = 4,76 –lg10=4,76-1=3,76


2. Тузнинг концентрациясини 10 марта оширсак, Стуз=0,1·10=1 мол бўлади. Бинобарин:


рН=4,76-lg =4,76+1=5,76
Юқоридаги келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аналитик кимё амалиётда буфер эритмалар таркибидаги кучсиз кислота ва унинг тузи, кучсиз асос ва унинг тузи концетрацияларини мақбул тарзда ўзгартириб, керакли рН қийматига эга бўлган буфер эритмалар ҳосил қилиш мумкин экан.


Download 326 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling